Иско янги клуби билан келишувга эришди
21 фев 2022 16:44
Новости
Иско янги клуби билан келишувга эришди
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Иско жорий мавсум сўнггида клубини ўзгартиради.
Шу билан бирга ўйинчи Испания чемпионатидан кетмайди.
29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг янги иш жойи "Севилья" бўлади. Томонлар музокаралар ўтказишди ва трансфер борасида келишувга эришишди. Андалусияликлар Иско билан текинга шартнома имзолашади, сабаби унинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Хавбек 2013 йилнинг ёзидан бери Мадрид грандида ҳаракат қилади. Иско жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии