RU

Последние новости

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

Искандар Шойқулов: "Бунёдкор"нинг кучли томонларини бартараф қилишни уддасидан чиқдик" Новости

Искандар Шойқулов: "Бунёдкор"нинг кучли томонларини бартараф қилишни уддасидан чиқдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви жанговар руҳда ўтди.

Ушбу учрашувда меҳмонлар майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсата олди ва якунда бир очкога эга чиқди. Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна"нинг тажрибали футболчиси Искандар Шойқулов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Бунёдкор" майдонида кетма-кет иккинчи бор дуранг қайд этдик. Боз устига кубок баҳси бўлгани учун асосий таркибнинг бир нечта футболчиларига дам берилди. Уларнинг ўрнига майдонга тушган ёш футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Умуман олганда ўйин икки жамоа учун ҳам яхши ўтди, дея оламан. Айрим вазиятларда хатога йўл қўймаганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Кейинги босқичга чиқишимиз учун имконият бор. Ўз майдонимиздаги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. 

Уч кун олдин "Насаф"га қарши оғир ўйин ўтказгандик.  "Бунёдкор" билан баҳсга тикланиш қийин бўлгани йўқ. Чунки мавжуд вазиятга кўникиб бормоқдамиз. Рақибнинг кучли томонларини билардик ва буни бартараф этишни уддасидан чиқа олдик, деб ўйлайман", - дейди Шойқулов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика