RU

Последние новости

14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  1 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  3 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  10 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  51

Искандар Ҳамроқулов ва Ориф Султонов ЕЧЛ мусобақасида “Реал Мадрид” ва “Барселона” ҳақида нима дейди? Новости

Искандар Ҳамроқулов ва Ориф Султонов ЕЧЛ мусобақасида “Реал Мадрид” ва “Барселона” ҳақида нима дейди?

Бугун ЕЧЛ мусобақаси чорик финал баҳсларига старт берилади.

Ушбу босқичда Испаниянинг “Барселона” клуби Италиянинг “Ювентус” клуби меҳмони бўлса эртага “Реал Мадрид” сафарда “Бавария” клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу қизиқарли ўйинлар олдидан биз сўз устаси, актёр “Ажабханда” телекўрсатувининг ижодкорлари Искандар Ҳамроқулов ва Ориф Султонов билан ЕЧЛ мусобақаси ва “Реал Мадрид” ҳамда “Барселона” жамоалари ҳақида қизиқарли суҳбатни амалга оширдик.

Жаҳонгир Сотволдиев: Искандар ака сизларни кўпчилик “Ажабханда” теледастури, яъни “Талат фанат” образи орқали яхши танишади. Авваламбор миллионлар ўйини бўлмиш футболга қизиқиш қачондан пайдо бўлгани ҳақида сўз бошласанглар.

Искандар Ҳамроқулов: 1994 йилда мактабни тамомлаганман, ўшанда футбол бўйича  Жаҳон чемпионати бўлган. Шу пайтда мен театр ва рассомчилик олийгоҳига ўқишга топширганимда ётоқхонада абитуриентлар бирга ўтиришиб мундиални телеэкран орқали томоша қилишарди. Футболга қизиқишим мана шундан пайдо бўлган. Мен аввал Роналдиньо учун “Барселона” жамоасига мухлислик қилардим. Роналдиньони ўйинларини мириқиб томоша қилардим. “Барселона”дан Роналдиьо кетиши билан Месси порлаб чиқди. Шундай бўлсада “Реал Мадрид” клуби ҳам мени четлаб ўтмаган. Ўша пайтларда “Реал”да Зинедин Зидан, Давид Бекхэм, Роберто Карлос каби ўз даврини машҳур юлдузлари тўп тепишарди. “Барселона”дан Роналдиньо кетиши билан Месси порлаб чиқди. 


Ориф Султонов: Бизни оиламизда Отам ҳам онам ҳам футболга қизиқишмаган. Тоғам футболнинг ашаддий мухлиси эди. 3 ёки 4-синфларда ўқиб юрган кезларим маҳалламизда нотеккис бўлган очиқ майдонда болалар билан футбол ўйнар эдик. У пайтларда ёши катталар майдонда тўп тепишарди, агарда ўшалар чарчаб қолса биз уларнинг ўрнига майдонга тушардик. Ёшимиз кичик бўлгани учун бизни дарвозага тургазиб қўйишарди. Шунга қарамай рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилиш учун олдинги чизиққа чиқиб кетар эдим. Ёшликда маҳалламиз терма жамоасига қабул қилинганман. Майдонда бажарадиган ишим диспетчерлик вазифаси эди. стандард вазиятларни мен амалга оширардим. Афсуски футболчи бўлиш менга насиб қилмади. Футболга мухлислик қилишим, 1985 йилларда “Динамо Киев” ва Москванинг “Спартак” жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтган. Ўшанда “Динамо Киев” жамоасига жуда ҳам кучли меҳрим  тушиб қолган. “Пахтакор” жамоасини кейинчалик таниганман. Шундан бошлаб “шерлар” жамоасига ишқибозлик қила бошлаганман. Аслида Германиянинг “Бавария” жамоаси мухлисиман. Яхши жамоаларни ўйинини томоша қиламан. Чиройли футбол тарафдориман.


Жаҳонгир Сотволдиев: ЕЧЛ мусобақаси чорак финал босқичи қуръа натижасига кўра, “Реал Мадрид” клуби “Бавария” жамоаси билан “Барселона” эса “Ювентус” клуби билан тўқнаш келади. Ушбу учрашувлар ҳақида нима дея оласизлар.

Ориф Султонов: Ҳар доим “Реал Мадрид” ғалаба қозонаверса ҳам футболни қизиғи қолмайди. “Барселона” ҳам ғалаба қозониши керак. Кутилмаганда “Лестер” Англия чемпиони бўлиб чиқиб келиши керак. Мана футболни гўзаллиги. Футбол шуниси билан чиройли. ЕЧЛ тарихига назар соладиган бўлсангиз, сўнгги пайтларда ушбу йирик турнирда кетма-кет ғалаба қозонаётган жамоаларнинг ўзи йўқ. Бир пайтлар Мадриднинг “Реал” клуби ушбу мусобақада 5 маротаба кетма-кет ғалаба қозонганди. Ҳозирги кунгача мана шу натижани такрорлаган жамоанинг ўзи йўқ. Лекин бир йил ўтиб яна чемпионликни тантана қилган жамоалар бор.

Искандар Ҳамроқулов: Бизда бу йил ЕЧЛ мусобақасида “Бавария” клуби чемпион бўлади, деган таҳминимиз бор. “Реал Мадрид” “Барселона”дан “Барселона” “Реал Мадрид”дан қўрқаётгани йўқ. Иккаласи ҳам “Бавария” жамоасидан чўчимоқда. “Бавария” жуда ҳам кучли ва жиддий рақиб. Лекин “Реал Мадрид” ва “Бавария” жамоалари ўртасидаги аввалги бўлиб ўтган баҳсда омад туфайли “қаймоқранглилар” ғалабани илиб кетганди. Бу сафар ундай бўлмайди, деб ўйлайман. “Реал Мадрид” клуби бу сафар кучли эканлигини албатта исботлайди. Футболчилари анчагина юксак спорт формасида. “Бавария”га Карло Анчелотти яқинда келган. Ушбу учрашувда Зинедин Зидан ва Карло Анчелотти ўйини бўлади. “Бавария” жамоасида Киммих исмли футболчи бор. Шу футболчининг ўйин услуби менга ёқади. Агарда “Бавария” клубида Киммихнинг амплуасида яна бир шунга ўхшаган футболчи бўлганида албатта кейинги босқичга “Бавария” йўл олади деган бўлардим. Энди нариги ўйин, “Барселона” ва “Ювентус” жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтиши керак бўлган баҳс ҳақида гапирадиган бўлсам, “Барселона”ни кейинги босқичда десам ҳам бўлади. Чунки “кўк-анорранглилар” жуда ҳам кучли. 


Ориф Султонов: “Бавария” жамоаси ўтган сафар ўз уйида “Реал Мадрид” клубига имкониятни бой берганди. Ўшанда Карло Анчелотти “Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи эди. Ўша пайтдаги “Реал” жуда ҳам кучли эди. Ҳозир тескариси, Зинедин Зидан “Реал Мадрид” бош мураббийи бўлса Карло Анчелотти “Бавария”да. Ушбу баҳсда ким тактикани тўғри танласа ғалаба қозонади. Мени фикримча кейинги босқичга “Бавария” жамоаси йўл олади. “Барселона” ва “Ювентус” ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинга тўхталадиган бўлсам, мен ҳам Искандарни фикрига қўшиламан. Ҳозирги “Ювентус” аввалги “Ювентус” эмас. Кейинги босқичга “Барселона” йўл олади.

Жаҳонгир Сотволдиев: “Реал Мадрид” жамоасининг сиз билган даврдаги футболчилардан рамзий жамоа тузиб бера оласизми?

Искандар Ҳамроқулов: Икер Касильяс, Роберто Карлос, Серхио Рамос, Пепе, Марселло, Фернандо Йерро, Кака, Давид Бекхэм, Роналдо, Зинедин Зидан, Роналду.  Бош мураббий фазифасига Висенте дель Боскени қўйган бўлардим. Бу менинг тасаввуримдаги рамзий жамоа.


Жаҳонгир Сотволдиев: Суҳбатимиз сўнгида футбол мухлисларига тилакларингиз

Искандар Ҳамроқулов: Бугунги гапирган гапларимизнинг барчаси самимий гаплар эди. Ичимизда нима гап бўлса барчасини гапирдик. Айтсам уят бўлар деб жим ўтирганимиз йўқ. Биз футбол мухлислари билан ҳар куни кўришиш имкониятимиз йўқ. Сизлар билан учрашиб футбол мухлисларига ўзимизнинг фикрларимизни билдиришимизга мана шу сония шундай имкониятни бизга туҳфа этяпти. Бизни мана шу суҳбатга чақирганингларга, футбол ҳақида суҳбатлашишга имконият яратиб берганингларга катта раҳмат айтаман. Яхши лойиҳани амалга оширибсизлар. Ҳар дойим ҳам ширинлик ёқавермайди. Айтадику “кимгадир ёқар лола ким атиргул шайдоси”, шунинг учун ҳам ушбу дастурнинг кейинги сонларига ҳам таклиф қилсанглар албатта жон деб ташриф буюрамиз. Агарда баландпарвоз гап гапирган бўлсам барча футбол мухлисларидан узр сўрайман.

Ориф Султонов: Мен championat.asia сайтини доимий равишда ўқиб кузатиб бораман. Футбол ҳақидаги барча янгиликлардан мана сайт орқали хабардор бўлиб тураман. Туркияда футбол ҳақида янгиликларни бериб турадиган сайтлар, телевидениялар жуда кўп. Шуларга хавас қиламан. Бизда ҳам мана шундай сайт ишлаётганидан ҳурсандман. Келгувсида ишингларга омад, сафинглар бундан ҳам кенг бўлсин мухлиснлар бундан ҳам кўп бўлсин.





Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

ФОТО: Азиз Тўхтамуродов 


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика