RU

Последние новости

15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  0 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   4 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  23 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4

Ишонинг, яхши одамлар кам эмас Новости

Ишонинг, яхши одамлар кам эмас

Теги :  Патрис Эвра
Патрис Эвра – Италияга бўлган сафари ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборгани ҳақида.

«1998 йил, мен 17 ёшда эдим. Дўстларим билан қандайдир мусобақада иштирок этаётган эдик. Шунда бир киши ёнимга келиб, "Торино"да кўрикдан ўтишни истайсанми", — деб сўради. Мен у инсонни деярли танимасдим. Билганим фақатгина Парижда унинг ўз ресторани борлиги эди. Аммо рози бўлдим. У менга қўнғироқ қилишини айтди ва хайрлашди. Албатта, мен ҳеч қандай қўнғироқ бўлмайди деб ўйлагандим ўшанда.

Лекин у ваъдасининг устидан чиқди ва биз Туринга йўл олдик. "Торино" менга шартнома таклиф қилмади, лекин кўрикда учинчи дивизион клуби директори бор эди. У мени жамоасига чақирди.

Мен Парижга қайтдим ва Сицилиянинг кичик бир жамоаси мен учун жаннат эшикларини очишини ҳаёл қила бошладим. 

Аммо унга етиш осон бўлмасди. Менга жамоа Италия шимолида тоғли зоналарда машғулот олиб боришини айтишди. Мен умримда бирор марта ҳам бегона мамлакатга бир ўзим кетмагандим. Италиянча гапирмасдим, қўлимда бир парча қоғоз билан йўлга тушдим. Ўша қоғозда онамнинг телефон рақамлари ёзилганди. Аввал Миланга етиб бориш ва у ердан бошқа транспортга ўтириш зарур эди. 

Миланга етиб келдим, улкан таблога кўзим тушди. Чиптамга қарадим, яна таблога қарадим. Мен чиқишим керак бўлган поезд қани?

Шунда олдимга бир нотаниш одам келди. Бир кўзи кўрмас экан, ўзи Сенегалданман деди. "Яхшимисан оғайни? Адашиб қолдингми? Анчайин ҳомушсан».

Мен қаерга боришим кераклиги, қайси томонга юришни билмаётганимни айтдим ва чиптани кўрсатдим. «Сенинг поездинг бир соат олдин кетиб бўлди».

У онамга қўнғироқ қилди, нима бўлганини айтиб берди. Табиийки, ойижоним ҳавотир ола бошладилар ва саросимага тушиб, мени ортга, Парижга жўнатиб юборишни илтимос қилди. Лекин ўша нотаниш инсон – у худди фариштадек эди. «Ташвишланманг, эртага уни ўзим тўғри йўналишдаги поездга чиқариб юбораман», - деди.

Кейин биз унинг уйига бордик. Мен уникида овқатландим, ётиб ухладим. Эрталаб соат олтида ўша киши мени уйғотди ва вокзалга олиб борди, қайси поездга чиқишимни ҳам кўрсатди. Мен у инсон кимлигини ўшанда ҳам, ундан кейин ҳам била олмадим. Лекин умримнинг охиригача ундан миннатдорман.

Йўл-йўлакай бошқа бир муаммо юзага келди. Мен қайси бекатда поезддан тушишим кераклигини билмасдим. Қўлимдаги қоғозда бекат номи ёзилган, лекин тилни билмаслигим сабабли ҳар сафар поезд тўхтаганда атрофдагиларнинг "бошини қотиришни" бошлардим.

Охир-оқибат поездда фақат мен ва уч нафар черков ходималари қолди. Учинчи ёки тўртинчи саволдан кейин уларнинг ҳам жонига текканимни тушундим, лекин охири етиб бордим. Поезддан тушдим ва ҳайратдан карахт ахволда эдим. 

У ерда буткул ҳеч нима йўқ эди. Ҳаттоки ўриндиқлар ҳам. Фақатгина шамол эсарди. 

«Ана энди йўқолиб қолганим аниқ. Ёрдам бергани на Миланда қолиб кетган фаришта, на қўнғироқ қилгани телефон, умуман ҳеч ким йўқ эди. Нима қилсам экан?»

Кутишга қарор қилдим. Беш дақиқа, ўн, ўттиз... Бир соат, икки соат... Ҳеч ким мени кутиб олиш учун келмасди. Қуёш ботиб, кун қоронғулаша бошлади.

Орадан олти соат ўтди.

Мени олиб кетиш учун машина келди, ичида клуб директори. «Кечирасан, кечирасан. Биз сени поездга кеч қолдинг деб ўйлагандик. Бла-бла-бла». У мени меҳмонхонага олиб келди ва машғулот учун махсус кийимларимни берди. Уларни кийиб ойнага қарадим… «Наҳотки!». Ўша лаҳза мен дунёдаги энг бахтли болакай эдим. Ойимга қўнғироқ қилдим. «Ойи, ишонасизми? Бизга таом тортиляпти. Бу ерда қошиқ, вилка, барчаси уч хилдан экан!»

Онам йиғлаб юборди».

Ўша инсон бўлмаганда, нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман. Ваҳоланки, унга менинг ҳеч қандай фойдам тегмади. Яхши одамлар кам эмас, ишонинг. Мен бунга ишонаман!"


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика