Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди
25 сен 12:22
Новости
Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо мураббийлар штаби ишончсизликка учрагани ҳақидаги миш-мишлар фонида сўнгги пайтларда номи ОАВда тез-тез тилга олинаётган Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазият бўйича фикр билдирди.
"Унинг қилаётган ишидан мамнунман. У муҳим ўйинчи бўлиб қолиши керак. Унинг муносабатини тўлиқ тушунаман. Мен ўзим ҳам футболчи бўлганман ва унинг ҳис-туйғуларини яхши биламан. Менга футболчиларим билан бирга бўлиш ёқади. Бу мен учун муаммо эмас", – деди Алонсо.
Бразилиялик футболчи майдонда муҳим ўйинчи эканлигини исботлади: "Леванте" дарвозасига тўп киритди. У жорий мавсум "Реал" таркибида 7 ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии