RU

Последние новости

07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  0 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  2 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  0 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  1 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  1 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар Новости

Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар

Куни кеча футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида Про лицензиясига эга мутахассисларнинг лицензиясини янгилашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

Суратга эътибор берар эканмиз, унда катта номларни ҳам кўришимиз мумкин. Шунга мос равишда ПРО лицензиясини янгилаш жараёнида ҳам турли клубларда ишлаётган тажрибали мутахассислар ва ҳозирда иш жойи бўлмаган мураббийлар бир сафда турди. Бу рўйхат орқали мамлакатимиздаги мутахассислар қатлами, уларнинг тажрибаси ва ҳозирги меҳнат бозоридаги ҳолатини кўриш мумкин.

Қуйида ПРО лицензиясини алмаштиришда қатнашган мураббийларни шартли равишда икки гуруҳга ажратамиз:

Иш жойига эга профессионал мураббийлар. Айрим мутахассислар ҳозирги пайтда ҳам футбол клубларда, ҳам Академиялар ва ёшлар жамоаларида фаолият юритмоқда. 

Суперлигада ва клубларда бош мураббий бўлиб ишлаётганлар:

Асрор Алиқулов — "Шўртан" бош мураббий

Дмитрий Ан — "Нефтчи" (Қирғизистон) бош мураббий

Февзи Давлетов — "Сурхон" бош мураббий

Вадим Абрамов — "Динамо" бош мураббий

Иван Бошкович — "Сўғдиёна" бош мураббий

Рўзиқул Бердиев — "Насаф" бош мураббий

Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббий

Раҳбарият лавозимида ишлаётганлар:

Илдар Сакаев — "Машъал" академияси техник директор

Абдумажид Тоиров — "Нефтчи", ёшлар билан ишлаш кординатори

Мухтор Қурбонов — ОКМК техник директор

Ботир Қораев — "Насаф" техник директор

Ёшлар жамоаларида мураббий ва клубларида ёрдамчи бўлиб ишлаётганлар:

Темур Турдиев — "Арал" U-19 мураббий

Сергей Арсланов — "Нефтчи" ёрдамчи

Рифат Акрамхўжаев — "Локомотив" Иккинчи лига мураббийи

Даврон Файзиев — ОКМК, ёрдамчи мураббий

Сервер Жепаров — "Оқтепа" бош мураббий

Ёрқин Назаров — Локомотив U-16

Шуҳрат Тошпўлатов — "Насаф", ёрдамчи мураббий

Элдор Мойлиев — "Шўртан", ёрдамчи мураббий

Марат Мифтахутдинов — "Динамо", ёрдамчи мураббий

Виктор Карпенко — "Бухоро", ёрдамчи мураббий

Завиша Милослаевич— Сербия U-21, бош таҳлилчи

Аъзам Шерғозиев — ОКМК U-21 мураббий

Бу мураббийлар орасида 7 нафари Суперлигада ва клубида бош мураббий, 4 нафари раҳбариятда, 12 нафари ёрдамчи ва ёшлар жамоаларида ишлашмоқда. 

Ишсиз, лекин тажрибали профессионаллар. Ҳозирча клубга эга бўлмаган мураббийлар. Крестинин, Петросян, Шевченко, Абдураимов, Ирисметов каби мутахассислар 2025 йилда клубларда фаолият олиб борди. 

Жасур Абдураимов 

Александр Крестинин

Микола Шевченко

Артём Петросян

Нўмон Ҳасанов

Илҳом Мўминжонов

Жафар Ирисметов

Бу исмлар орасида миллий жамоа даражасида ишлаганлар ҳам, ПФЛда муваффақият қозонганлар ҳам, легионер мураббийлар ҳам бор. Уларнинг иштирок этиши — мусобақалардан узоқлашмаганини, ўз устида ишлашни давом эттираётганини кўрсатади.

ПРО лицензиясини янгилашда қатнашган мураббийлар рўйхати — бу Ўзбекистон футболидаги мутахассисларнинг ҳаммаси дегани эмас. Бу рўйхатдан ташқарида ҳам ишлаётган, ҳам ҳозирча ишсиз мураббийлар бор. Яна бир қатор Про лицензиясига эга мутахассислар Суперлигада фаолият олиб боришяпти, ёшлар жамоалари, академияларда ишлашмоқда.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Комментарии

   
11 дек 19:35:19
Samsung
Jasur Abduraimov oz muddat, lekin juda zo'r ishlagandi Paxtakorda. O'yin uslubi rosa yoqardi
   
11 дек 12:35:21
Baxtigali Adilov
Шу Абдураимов хакида сорамокчийдим,каерда ишлаётган экан деб.
-1   
11 дек 13:52:07
rustam
Эта лицензия ничего не стоит! Как были наши тренера безграмотными , такими и остаются!
-1   
11 дек 13:34:51
Ўзбек футболининг муҳлиси
Битта саволде, шунақа мураббийлик лицензиясига ўқиш учун олдин футбол билан шуғулланмаган бўлса ҳам бўладими?
-1   
11 дек 13:19:44
dessi anvar
буларни ҳаммаси футболимизга қўрқоқ тактика киргизиш бўйича чемпион буларга лицензияга ўқиш шартмас , клубларимизга гала қариб жун ташлаб туллак бўп қоганлар билан шартнома тузишади , орқага қараб югуриш бўйича биззи кола лигамиз любой лигани ортда қолдиради , лицензияни нима кераги бор , тошбақа учади деб футболчиларни догмага тиқиб қўйганга ўхшайди , мана қизларимиз қанақа натижага эришяпти , эркаклар лигамизда кулга оғнагандай гап , а бу қачон тез ва ҳужумкор футбол кўрамиз АПЛ га ухшаб
-2   
11 дек 15:09:40
Ravshan Xomidov
Ответ на комментарий пользователя Baxtigali Adilov
Шу Абдураимов хакида сорамокчийдим,каерда ишлаётган экан деб.
Yozib qoyibdiku ishsiz deb. O'qib chiqing yaxshilab.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика