Ироқ билан Осиёни забт этган, ислом динини қабул қилган, тиббиётдан футболга ўтган ёхуд "Ал Сиб"ни ким бошқармоқда?
14 авг 2023 15:51
Новости
Ироқ билан Осиёни забт этган, ислом динини қабул қилган, тиббиётдан футболга ўтган ёхуд "Ал Сиб"ни ким бошқармоқда?
АГМК Khurshid Giyosov - 47' |
Лига Чемпионов AFC. Квалификация . Тур Semi Finals 15/08/2023, 21:00 0
:
1
Завершен
|
Аль-Сиб |
Турли манбалар "Ал Сиб" жамоасини маҳаллий мураббий Рашед Жабер бошқараётганини айтмоқда. Бироқ клуб 3 июль куни таниқли бразилиялик мураббий Жорван Виейрани бош мураббий сифатида эълон қилган. ОКМК билан ўйинга ҳам жамоани айнан у тайёрламоқда. Жорван Виейра бугунги авлод вакилларига таниш бўлмаслиги эҳтимоли катта албатта. Бироқ катта ёшли авлод ушбу мураббийни жуда яхши билишади. Биз эса унинг фаолиятига назар солишни лозим, деб топдик.
Тиббиёт универститетидан футболга
Жорван Виейра 1953 йилнинг 29 сентябрида Рио-де-Жанейрода туғилган. У интервьюларида кўп бор ўзини португалиялик, деб ҳисоблашини айтган. Чунки отаси португалиялик, онаси эса бразилиялик эди. Жорван эса доим Португалияга содиқ. Ҳар доим ёнида португал паспортини олиб юришни ва футбол учрашувларидаги ҳужжатларда унинг португалиялик, деб қайд этилишини тан олади. Қаҳрамонимиз 3 йил давомида спорт тиббиёти йўналишида таҳсил олганидан сўнг футболчилик фаолиятини бошлайди. 1970 йилларда Бразилиянинг "Васко да Гама" "Ботафого" жамоаларида тўп тепади. Бутсаларини михга илгач ўзи ҳаракат қилган юқоридаги икки жамоада ҳам мураббий сифатида фаолият олиб боради.
Мураббийлик саргузаштларининг бошланиши
Виейранинг Осиё томон юриши 1980 йилларда бошланган. Дастлаб "Қатар СК", Ўмон U-20 терма жамоасида фаолият олиб борди. Фаолиятининг кейинги 8 йилини Марокашда ўтказган, у ерда мамлакат чемпионати, кубогида ғолиб чиққан. 1986 йил Хосе Фария билан биргаликда Марокаш терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб боради. У ерда гуруҳдан чиққан терма жамоа кейинги босқич учун кечган ўйинда Германияга енгилади (0:1). Қувайтнинг 20 ёшгача бўлган терма жамоасини бошқарган мутахассис орадан бир йил ўтиб "Ал Қодисия" билан чемпионлик шохсупасига кўтарилади.
Қитъада янги кашфиёт ёхуд Шарқий Осиё гегемонлигига барҳам берилиши
2007 йилга қадар кетма-кет икки Осиё кубогини Шарқий Осиё вакили Японияга насиб қилаётган эди. Бироқ мусобақа бошланишига 2 ой қолганда Ироқ устозига айланган Жорван Виейра Юнус Маҳмуд етакчилигида бунга барҳам бера олди. У Ироқни бошқаришга рози бўлганида кўпчилик ақлдан озган, деб ўйлаганди.
"Мамлакатда нотинчлик, уруш бўлаётганди. Лекин футболчиларга урушда эмас, майдонда эканлигимизни айтдим. Барчани бирлаштиришга ҳаракат қилдик. Сиёсат ҳақида гапирмасликка келишиб олдик. Мен сеҳргар эмасдим. Лекин одамларни ўзгартириш мумкинлигини биламан",- деган эди Таиланд, Ўмон, Австралия билан бир гуруҳдан ўрин олган Виейра.
Унинг айтишича, Ироқдаги мураббийлик фаолиятидаги энг қийин дамлар бўлган. Шунга қарамай Ироқни ғолиблик сари етаклай олган.
"Мен ғалаба қозонишимизга ишоним комил бўлиши керак. Мен ҳаётимда жуда кўп маротаба ютқазганман. Лекин муаммоларимни эмас, ғалаба ҳақида сўзлайман",- дейди Виейра.
Осиё кубогида гуруҳ босқичида Ўмон ва Таиланд билан дуранг ўйнаган Ироқ, Австралияни таслим қилади ва 5 очко билан квартетда биринчи ўринни эгаллайди. Чорак финалда Вьетнам осонликча таслим этилгач, ярим финалда Осиё гранди Жанубий Корея пенальтилар сериясида мағлуб этилади. Финалда эса ўша йилларнинг қудратли терма жамоаси ҳисобланган, Жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келган Саудия Арабистони таслим қилинади. Бу эса Ироқ футболидаги катта саҳифа очилганидан дарак эди. Юнус Маҳмуд мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилади.
Ўзбек клублари ва терма жамоаларига қарши
2007 йил Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореядаги йиғин доирасида Ироқ билан ўйнайди. Азиз Ибрагимов ва Улуғбек Бакаевларнинг голлари эвазига вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонади.
Ўзбекистон - Ироқ 2:0
02.07.2007. Сеул. "Пачжу" стадиони. 100 томошабин
Голлар: Азиз Ибрагимов 3, Улуғбек Бакаев, 73
"Бунёдкор" - "Сепахон" 2:0
19.03.2008. ОЧЛ 2-тур. МҲСК стадиони. 13000 томошабин
Ҳакам: Ал Марзуки Фарид (БАА)
Голлар: Улуғбек Бакаев 60, Тимур Кападзе 80
"Сепахон" - "Бунёдкор"
21.05.2008. ОЧЛ 6-тур. Теҳрон. "Озоди" стадиони
Ҳакам: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Ўмон)
Голлар: Али Муҳаммад Жалолиддин - Гочгули Гочгулиев
Орадан бир йил ўтиб профессор Виейра "Сепахон" бош мураббийи ролида Миржалол Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" билан тўқнаш келади. Тошкентда ўтган ўйинда "қалдирғочлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Теҳронда томонлар дурангга имзо чеккан. Орадан 15 йил ўтиб яна Қосимов - Виейра жамоалари майдонда учрашмоқда. Ҳозирча бу қарама-қаршиликда Қосимов мағлуб бўлмаган. Бу анъана эртага ҳам давом этишини тилаб қоламиз
Ислом динини қабул қилган бразилиялик
Юқорида таъкидлаганимиздек, Виейра ўз вақтида 8 йил Марокашда фаолият олиб борган. Айнан шу паллада у ислом динини қабул қилган. Бу ҳақида у шундай дейди: "Мен аввал диндор бўлмаганман. Исломни мажбуран қабул қилганим ҳақидаги гаплар нотўғри. Шунингдек, бу иш фақатгина аёлим араб миллатига мансуб бўлгани учун эмас".
У марокашлик Хадича Фахим исмли аёл билан турмуш қурган. Бунинг натижасида мураббийда Бразилия, Португалия, Марокаш фуқаролиги мавжуд.
Жорван Виейра 7та тил, жумладан араб тилида ҳам гапира олади.
Францияда спорт фанлари доктори унвонига эга.
Комментарии