RU

Последние новости

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  27 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди" Новости

Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйин тўхтатилиши шарт эди"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубоги чорак финал учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ U-23 термасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратишга эришди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди. Мураббий ўйинда мухлислар томонидан юзага келтирилган вазият борасида ўз норозилигини яшириб ўтирмади.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз бу ўйинда ҳеч нарса қила олганимиз йўқ. Қизил карточка ва пенальтини ВАР белгилади. Мен ёки ўйинчиларим эмас. Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйинчиларим чигилёзди машғулотларини ўтказа олишмади. Мураббийлар штаби захира ўриндиғидан бошқа жойга чиқа олмади. Сабаби, мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми? Кечирасиз-ку, ўйин тўхтатилиши керак эди. Мен ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бу менинг Ироқ терма жамоасидаги сўнгги ўйиним эди. Менинг шартномам ўз якунига етди. Натижадан эмас, қандай мағлуб бўлганимиздан хафаман. Мухлислар бизга керагидан ортиқ босим қилишди. Бу адолатдан эмас. Биз ҳавфсиз ўйнашимиз керак эди. Жароҳатлардан қўрқишимиз эмас.

- Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони четлатилган ҳолатда ҳужумчининг провакацион ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Яна қайтараман. Бу мусобақада ВАР бор. Ҳакам ВАР остида ишлайди. Сиз нимадан норозисиз? Ҳакам тўғри қарор қабул қилган эди.  Қарорни бизнинг жамоа эмас, ҳакам қабул қилди. Тасаввур қилинг, агарда сиз меҳмонда ҳаракат қилаётган бўлсангиз ва ўйинчиларингиз тошлар остида қолишса, сиз давом этишни истармидингиз? ОФК ва ҳакам бунинг чорасини топиши керак эди. Ўйин тўхтатилиши шарт эди. 

Рейтинг: -123   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика