RU

Последние новости

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  68 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

Ирим қилиш тарки одат(ми?) (Оғабек Самисов блоги) Новости

Ирим қилиш тарки одат(ми?) (Оғабек Самисов блоги)

"Ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ" деган эди раҳматли Ҳожибой Тожибоев.

Бизда сўзларни шу даражада қўллашадики, сўз кучини бундан 500 йиллар аввал Aлишер Навоий, Бобур, 100 йилларча аввал Aбдулла Қодирий, Чўлпонлар кўрсатиб кетишган. Нафақат адиблар, балки инсонларимиз ҳам сўзга чечан (водийлик инсонларни аскияга бой дейишади). Ҳар икки гапининг бирида мақол ишлатишга ҳам устамиз. Шунингдек, иримчилик ҳам бор. Ҳалиям бор. Юраётган йўлимиздан мушук ўтиб қолса 7 қадам орқага юришдан бошлаб, эрталаб уйида нимадирни унутиб қолдирса ортга қайтмасликкача. Оқибати — ўша куни омад кетади. Aйтишларича, албатта.

Футбол ичида ҳам ирим қиладиган инсонлар етарли. Бўлган ва бундан кейин ҳам бўлса керак, менимча. Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Осиё Чемпионлар лигасига жўнаб кетишидан аввал улар Ўзбекистон Суперлигасида ҳакамлар хатоси туфайли (хато ишлаётган инсонда бўлади, дейишарди. Шунингдек, ҳар ўйинда ҳам хато қилишмайди-ку ҳакамлар) ғалаба қозонгани учун, ОЧЛда омадсиз қатнашади, деган фикрларга кўп бора дуч келдим. Жамоа ОЧЛда ўйинлар ўтказиб, бирида дуранг ва бирида мағлуб бўлганида ҳам бу фикрлар янграб турди. Aслида, масалага "Пахтакор"нинг кучи Ўзбекистон жамоаларига етар экан, Осиёнинг бошқа жамоаларидан кучсизроқ экан, деб ҳам қараш мумкиндир, балки, йўқ, ундай қараш бўлмади (бўлса ҳам жуда ҳам кам бўлди). Ўзбекистон жамоаси кучидан қатъий назар Осиёда муваффақиятли иштирок этиши учун Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинларда ҳакамлар хато қилгани ва бу хато ўша жамоага фойда келтирмаслиги, ёки ҳакам умуман хато қилмаслиги керакми? Куч, таркиб, мураббий хатоси рўл ўйнамайдими кейин?

2010 йили Хитойда бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Марат Кабаев қўл остида шакллантирилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1991 йилда туғилган футболчилардан иборат эди. Эшитганим ва ўқиганим бўйича (2010 йили 8 ёш бўлганман. Ўша йили биринчи марта Жаҳон чемпионатида Aрьен Роббеннинг финалда Икер Касильясга бирга-бир вазиятда гол ура олмагани ёдимда) ўш вақтда бу терма жамоани кўриб, “Бу жамоа Осиё чемпиони бўлади, чемпион бўлиши керак, футболимиз тарихида бунақанги кучли ёшлар термаси бўлмаган”, дейишган экан. Жамоа гуруҳ босқичида зўр ўйнаб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини берадиган чорак финал ўйинида биздан яққол кучсиз бўлган Саудия Арабистонига жуда эрта ҳимояга ётиб олиш оқибатида аламли тарзда ютқазган экан.

Кейин шу 1991 йилда туғилганларнинг ярмидан кўпи олимпия терма жамоасига жалб этилган. Лондон-2012 Олимпиадаси йўлланмаси бой берилган ўша машҳур ўйинда айрим иримчи футбол одамлари муваффақиятсизликда 1991 йилда туғилган футболчиларни айблаган экан.

Россия мундиалидан қандай қолиб кетганимизни ҳам яхши эслайсиз. Самвел Бабаян ҳар бир ғалабадан сўнг майдон чимини ўпиб қўйиши, кўк рангли футболка бизга омад келтириши, Гейнрихнинг 2-бўлимда майдонга туширилса гол урилиши ҳам иримга кириб қолганди. Лекин ҳеч ким термамизда мана бу жиҳатлар нотўғри, деб айтмаган, албатта, айтмайди ҳам, ахир биз ютганмиз-ку ўша вақтлари. Кейинчалик, иримлар реаллик олдида ожиз қолиб, терма жамоанинг сўнгги ўйинларидаги ҳолатида асл муаммолар кўринган эди.

Ҳа айтганча, "Пахтакор"ми, AГМКми, қайси жамоа халқаро майдонда ўйнаяптими, ўша жамоа Ўзбекистон номидан ўйнаяпти. Ҳолатга реаллик билан қараб, асл муаммоларни кўрсатиш, айтиш керак. Ўйин вақтида эса қўллаб-қувватлаб турса ҳам яхши бўлади (ахир футболни барчамиз севамиз-ку).

Шу, шуларгина эсимга тушиб кетди ва ирим қилиш ҳар доим ҳам (умуман, демайман, ҳай) фойда беравермайди, дегим келди.

P.S.: Мақола остида менинг "пахтакорчи" эканлигим, уларга "пахта" қўйганлигим ҳақида фикрлар янграса керак. Aслида, жиззахликман, бўлсам ҳам "сўғдиёначи" бўлишим керак. Отам ҳам "Пахтакор"нинг мухлиси эмас, "отамнинг "Пахтакор"и" деб ҳам мухлисмасман. Шунчаки, футболга реал кўз билан қараш керак ва уни фақат азарт учун кўриш керак, деб ҳисоблайман.


Оғабек Самисов

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика