RU

Последние новости

13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   5 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  13 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  7 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  38 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35

Иқтидорни пайқай олмаётган мураббий Новости

Иқтидорни пайқай олмаётган мураббий

Маълумки, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.
Бунда ўсмирларимиз Фаластин ва Яманга қарши майдонга тушишади. Унгача эса 18 сентябрда Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 

Мана шу ўйинлар учун ҳали ўсмирларимизнинг рўйхати эълон қилингани йўқ. Лекин бизга маълум бўлишича, терма жамоа устози Темур Олимхўжаев “Машъал”дан ёш иқтидор эгаси Адҳам Абдуллаевни чақирмасликни маъқул кўрган. Мураббий “Машъал” футбол мактабидан уч нафар футболчини таклиф этди. Булар – Илҳом Алижонов, Раҳим Шарипов ва Абубакир Муртазоев. Лекин улар орасида Адҳам Абдуллаев йўқ.

Аслини олганда, ҳужум чизиғида тўп сурадиган Адҳам иқтидорли футболчилар сирасига киради. Унда голни сезиш қобилияти жуда кучли. Таққослаш учун Жамшид Искандеров ўз ёшида ва тўп сураётган чизиғида қанчалик кучли бўлса, Адҳам Абдуллаев ҳам ўз тенгқурлари орасида шунчалик зўр. Буни мен Адҳамнинг ўйинларини бир неча бор кўрган журналист сифатида айтяпман.

Лекин мана шундай иқтидор эгасини негадир Темур Олимхўжаев терма жамоага чақирмаяпти. Тўғри, унда маълум вақт олдин юраги билан боғлиқ муаммолар бўлди ва шундан сўнг “Машъал” футбол клуби раҳбариятининг кўмаги туфайли футболчи даволаниб чиқди. Ҳозир эса у бемалол тўп тепмоқда.

Шу йилнинг август ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор-79” анъанавий хотира турнирида “Машъал-98” ҳам қатнашиб, мусобақада иккинчи ўринни эгаллади. Ва ушбу мусобақанинг “Энг яхши ҳужумчиси” деб айнан Абдуллаев Адҳам топилди. “Машъал-98” бош мураббийи Николай Лапанинг айтишича, турнир давомида Адҳамнинг ўйинлари терма жамоа бош мураббийида илиқ таассурот қолдирган ва кейинчалик йиғинга чақиришини маълум қилган.

Аммо Туркиядаги йиғинга Абдуллаев олиб кетилмади, сабаб сифатида эса виза вақтида тайёр бўлмагани айтилди. Туркия-ку майли, лекин Тошкентдаги мана энди бошланадиган йиғинга чақирса бўларди-ку. Бундан келиб чиқиб қандай хулосага бориш мумкин? Виза шунчаки баҳона вазифасини ўтаган бўлишиям мумкин. Йўқса мураббий ҳужумчини албатта терма жамоага таклиф этган бўларди. Хуллас, айни пайтда шундай даражадаги футболчининг ўсмирлар терма жамоасига нима учун чақирилмаётганидан кўпчилик ҳайрон.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика