RU

Последние новости

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  3 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди Новости

"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди

15-16-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида "Иқтидорли мураббийлар лойиҳаси" конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур конференциясида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 110 дан ортиқ болалар футболида фаолият юритувчи мураббийлар иштирок этишди.

ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ушбу лойиҳа футболимиз учун муҳим экани, иқтидорли мураббийларгина ўзбек футболининг янги юлдузларини кашф эта олишини таъкидлаб, сўнгги йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан мураббийлар таълимига жиддий эътибор берилмоқда. Конференция давомида ЎФА техник директори Ги Киала, шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Александр Хомяков, Жасур Абдураимов сингари тажрибали мураббийлар ўз билим ва кўникмалари билан бўлишдилар.

Конференция дастуридан ўзбек футболи фалсафаси, замонавий футболда диетологиянинг аҳамияти, футболчиларни тизимли ва узоқ йиллик режа асосида тайёрлаш, уларни психологик жиҳатдан тўғри йўналтириш ҳамда футбол академиялари фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш мавзулари ўрин олган бўлиб, ушбу масалалар қизғин муҳокама қилинди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика