RU

Последние новости

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  39 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

Иордания термаси бош мураббийи: "Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди. Тожикистон замонавий футбол ўйнайдиган жамоа" Новости

Иордания термаси бош мураббийи: "Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди. Тожикистон замонавий футбол ўйнайдиган жамоа"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ироқ ва Иордания ўртасидаги фантастик баҳсдан сўнг, иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб мураббий, тарихий ғалаба ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйиндан олдин ўта қийин бўлишини айтгандим. Ироқ ҳам кейинги босқичга чиқишга муносиб эди. Биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Ўзимизга бўлган ишонч натижада катта ўрин тутди.

- Иордания терма жамоасини табриклайман. Саволим мураббийга. Бугунги ўйиннинг сўнгида ўйинчиларни қандай руҳлантирдингиз? Сирли рецептингиз қандай?

- Ишонч. Бу жуда муҳим. Биз ўйинда ғалаба қозонишимизга ишондик. Қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилдик. Биринчи гол урдик. Тўғри, иккита тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг қийин бўлди. Ўзимизга бўлган ишонч супер камбэкни амалга оширишимизга сабаб бўлди. Қўшимча вақтда шунчаки фантастик ҳаракат қилдик. Кучли менталитетимиз Ироқ ҳимоясини парчалаб юборди.

- Жаноб мураббий, ўйин давомида фақатгина битта ўзгаришга амалга оширдингиз. У ҳам тўқсонинчи дақиқада. Бундай қарорга келишингизга нима сабаб бўлди?

- Асосий таркиб ўйинчилари бутун учрашув давомида яхши ҳаракат қилишди. Ҳар беш дақиқада вазиятлар ярата олдик. Ўзгаришга ҳожат қолмади. Ҳа, баъзида янги ўйинчиларни тушириш ёрдам беради. Бироқ, бу сафар биз тўғри иш қилганимиз маълум бўлди.

- Бугунги ўйиндан кейин Иордания терма жамоасининг руҳияти қанчалик кучли экани маълум бўлди. Чорак финалда сиз мусобақанинг бошқа бир сенсацион жамоаси саналадиган Тожикистонга қарши ўйнайсиз. Бу учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биз ўз режамизга тўлиқ ишонгандик. Айнан шу нарса бизга ёрдам берди. Ҳар доим ўсишга эришишимизга бирдамлигимиз сабаб бўлмоқда. Ўз ўйинчиларимга 100% ишонаман. Тожикистон терма жамоаси замонавий футбол ўйнамоқда. Улар билан ўйин жуда қийин бўлади. плей-офф босқичидаги исталган жамоа кучли. Ҳар доим рақибни ҳурмат қиламиз.

- Жаноб мураббий, сиз Иордания халқига бахт улашдингиз. Шаҳзода Али ҳам ўйинни стадиондан кузатиб борди. Бугунги ғалабадан сўнг барча иорданияликларга айтар сўзингиз борми?

- Барчангизга раҳмат. Бу ҳақиқий шараф. Мухлислар ва бошқа инсонлардан бу каби илиқ мақтовларни эшитиш шунчаки ажойиб. Шаҳзода Али ҳар доим бизни қўллаб-қувватладилар, машғулотларимизга ташриф буюрдилар. Бу биз учун шараф, албатта. Мухлисларимизни табриклайман. Ўз мамлакатимиз байроғини баландроқ кўтариш учун Осиё кубогида қатнашмоқдамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика