RU

Последние новости

11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  5 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  11 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3

Иордания бош мураббийи: "Бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға" Новости

Иордания бош мураббийи: "Бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға"

U-20 Осиё чемпионати 1-тури доирасида Тожикистон термасига қарши ўйиндан кейин Иордания бош мураббийи Ислом Жамил ал-Диабат ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Сиеф Дарвеш ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида қисқача фикр билдирсангиз?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Мен йигитларим билан жуда фахрланаман, 97 дақиқа курашдик, лекин яратганга шукр ғалаба қозондик. Биз тактика ёки маҳорат сабаб ғолиб бўлдик деб ўйламайман, бизда катта хоҳиш бор эди, чунки биз Иордания шарафини ҳимоя қилаяпмиз ва бугунги ғалаба барча иорданияликларга совға.

- Йигитлар ёш ва ҳар доим ҳам ўз эмоцияларини ўшлаб тура олишмайди ва айниқса бир киши кам бўлиб қолганда, қизил карточкадан сўнг жамоа ўзини ёқотиб қўймади ва услуб дан чиқмаган ҳолда ғалаба қозонди. Бунга сабаб нима?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Бизнинг йигитлар Эрон билан бўлган назорат учрашувида ҳам шундай ҳолатга тушишганди, лекин йигитлар ўзини ёқотишмади ва яхши ўйин намойиш этишди ва шу сабаб мен уларнинг мехнатига катта баҳо бераман ва улардан фаҳрланаман. Агар яратган зот бугун бизнинг ғалаба қозонишимизни истамаганида, хеч нима бўлмасди ва биз ғалаба қозона олмас эдик

- Жанубий Корея ҳам бугун ғалаба қозонди ва кейинги учрашув Жанубий Корея терма жамоасига қарши, кейинги рақиб ҳақида фикрларингизни айтиб ўтсангиз?

Ислом Жамил ал-Диабат: - Жанубий Кореяни кучли рақиб, лекин бугунги ўйин бизнинг бизнинг услубимиз эмас, биз прессинг ва хужум қилиб ўйнаймиз. Бугун қизил карточка туфайли, ўзимизнинг услубимизда ўйнай олмадик, умид қиламанки Кореяга қарши ўз ўйинимизни намойиш этамиз.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

Сиеф Дарвеш: - Ҳудога шукур, бугун ғалаба қозондик, учрашувдаги энг яхши ўйинчи бўлганимдан хурсандман ва бугунги ғалабани ҳалкимизга бағишлайман. Жамоадошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман, қизил карточкадан сўнг, жамоавий ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик.

- 10 киши бўлиб ўйнаганингизга қармай жуда кўп голли вазиятлар яратилди, нега қолган вазиятлардан фойдалана олмадингиз?

Сиеф Дарвеш: - Бунга сабаб бизнинг жисмоний ҳолатимиз деб ўйлайман чунки, ўйин бошиданоқ 10 киши бўлиб ўйнадик ва ўйин сўнгида чарчаб қолган эдик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика