RU

Последние новости

00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  3 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  8 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45

Интервью. Жером Боатенг: “Ғалабаларга ташнаман” Новости

Интервью. Жером Боатенг: “Ғалабаларга ташнаман”

4 йилда 9 совринга эга чиққан ҳимоячи Жером Боатенг ҳамон кўпроқ муваффақиятларни хоҳлайди.

26 ёшли футболчи жаҳон чемпионига айланиб улгурган ва клуб миқёсида барча совринларни қўлга киритган. “Бавария” расмий сайтига берган интервьюсида АҚШ саёҳати, Хитой турнеси ва масъулиятни бўйнига олиш тўғрисида тўхталиб ўтди.

- Жером, бир неча кун олдин Бастиан Швайнштайгер жамоа билан хайрлашди. Унинг кетишини қандай қабул қилдинг?

- Агар бир футболчи билан кўп вақт давомида клуб ва терма жамоада бирга ўйнасанг, у бу ерда бошқа йўқлиги сен учун ғалати бўлади. Басти ажойиб ўйинчи ва яхши инсон. У кўп совринлар ютди ва жамоага фойда келтирди. Энди у елкасида олиб юрган масъулиятни ўзимизга тақсимлаш жамоа сифатида бизга жуда муҳим. Мавсумни яхши бошлаб олиш биз учун катта аҳамиятга эга. Шунга имкон қадар ҳаракат қилишимиз даркор.

- Сенинг бўйнингда ҳам масъулият турадими?

- Мен ҳам буни қилишим зарур. Буни истайман ва уддалай оламан.

- “Бавария”да 5-мавсумни кутяпсан. Бу вақт ичида қанчалик ўзгардинг?

- Кўп нарсалар ўзгарди. Мен футболчи ва инсон сифатида улғайдим. Бу ерда ўз уйимни топдим.

- Охирги икки йилда энг яхши ҳимоячилардан бирига айландинг. Яна ўсиш учун имконият етишини сезяпсанми?

- Ҳа, яна бор. Бу жамоага ҳам боғлиқ. Савияни жамоа фойдаси учун ошириб бориш керак.

- Ўрнак учун мисол борми?

- Ҳозир кумирим йўқ, лекин бир қатор ҳимоячилар ўйинларини кузатиб бораман. Масалан, Серхио Рамос, Тиаго Силва, Жоржио Кьеллини, Леонардо Бонуччи … Яна баъзиларидан турли нарсаларни кўриш мумкин. Фахрий ўйинчилар тезкор эмас, лекин тактик жиҳатдан ақлли ўйнашади. Улар кузатиш учун жуда қизиқ.

- Сенда тезлик билан боғлиқ муаммо бор.

- Ҳозирча йўқ (кулади). Бироқ баъзида суръат тушади ва ўшанда тактика эвазига ўйнаш лозим.

- Сенда ғалаба ва рақобатга бундай ташналик қаердан?

- Ҳаммаси оддий. Севимли ишим билан шуғулланаман – футбол ўйнайман. Афсуски, умрим давомида бундай қилолмайман. Қачондир ўша йилларда кўпроқ нарсаларга эриша олишим тўғрисида ўйлашни ёқтирмайман.

- Бир йил аввал жаҳон чемпионатида зафар қучдинг. Бу воқеани баҳолаш учун орадан етарлича вақт ўтдими?

- Бу ғалабанинг буюклигини ўзим учун тезда тушуниб етдим. Лекин бирорта ўйинни қайтадан кўриб чиқмадим. 2 йилдан кейин хотиржам шароитда баъзи учрашувларни кўраман. Бошимда жаҳон чемпиони эканимни унутмайман. Кўпроқ бу ҳақида менга одамлар эслатиб туришади.

- Таътил пайтида тўп билан тез-тез шуғулландингми?

- Бир марта Нью-Йоркда ва яна бир сафар дўстларим билан ўйнаганимда, кўп эмас. Атайлаб тўп билан ишламадим. Ёзда футболдан дам олишни хоҳладим, баскетбол ва теннис ўйнадим.

- Баскетболда сен МБА юлдузи Деннис Шрёдерга чорлов ташладинг. Бу қандай рўй берди?

- Тасодифан. Дўстларимдан бири таътилда тўпни сакраб саватга ташлаганимни видеога олди. Кейин эса биз Деннисга мурожаат қилдик. Шундай ҳолат рўй берди.

- Ким ғалаба қозонди?

- Мен. Унинг сўнгги видеоси зерикарли бўлди, уни эълон қилмаса ҳам бўларди (кулади).

- Ёздан маркетинг борасида самарали фойдаландинг. Сен америкалик рэпер “Jay-Z” билан шартнома туздинг. Мусиқа бизнесига кетишга қарор қилдингми?

- Йўқ, мен спортда қоламан. “Jay-Z” спортга қизиқади, унинг компанияси 2-3 йил аввал фақат мусиқачилар эмас, балки спортчилар билан ҳам шартнома тузишни бошлаган. Менга ундан таклиф тушди ва буни ажойиб деб ҳисобладим. Янгиликка боқишни истадим. Маркетинг ва пиар борасида америкаликлар Европадан икки калла юқорида.

- Қандай ҳамкорлик қилишни режалаштирдинглар?

- Ҳар ҳафта АҚШга учолмайман, фақат мавсумлар оралиғида буни амалга ошираман. У ерда бўлганимда маркетинг ва хайрия тадбирларида иштирок этаман, янги ҳомийлар излаймиз.

- Соч турмагинг билан нима содир бўлди?

- Сартарошим хитойлик. У ерда жуда иссиқ. Шу сабабли тез-тез чўмилиб турамиз ва ҳар сафар турмагимни тўғрилашга хоҳим йўқ (кулади).

- Швайнштайтерга қайтсак. “Бавария”даги 17 йилдан кейин унинг кетишини қандай тушундингиз?

- Бу тушунарли қарор. У кўплаб совринларга эга чиқди, чўққига етди.

- У Англияда нимага тайёр бўлиши лозим?

- Ҳакамлар ҳар бир қоида бузилишида ҳуштак чалмаслигига. Деярли чалишмайди, тўғрироғи. Ўйин тезроқ кечади. Унга кўникишга вақт кетади, лекин Басти юқори савиядаги футболчи. У жамоа ўйинида ўз қўлини қолдира олади.

- ОАВ эътиборини Германия билан солиштирганда қандай?

- Инглизлар кескинроқ, албатта. У бунга тайёр туриши керак. Ёки яхши ўйнайсан, ёки улар сени танқид қилишади.

- Немис афсонасини инглиз ишқибозлари қабул қилишадими?

- Англияда мухлислар тўғри муносабат билдиришади, улар Бастини яхши қабул қилишади. Умид қиламанки, бу Швайнштайгер учун ажойиб тажриба бўлади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика