RU

Последние новости

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  31 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  54 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  9 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим" Новости

Интервью. Виталий Левченко: "Мен учун футболчининг жамоада ўйнаш истаги муҳим"

Аввалги йиллар билан таққослаганда "Нефтчи" жамоаси учун мавсум яхши ўтди дея оламиз.

Йил давомида совринли ўринлар учун курашиб келган фарғоналиклар, якунда бешинчи ўрин билан кифояланишди. Клуб эса Суперлига якунига етиши биланоқ трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада "Нефтчи" устозига бир нечта саволлар билан юзланди. 

- Виталий Григоревич, дастлаб якунланган мавсум ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Мавсум бошида чемпионлик учун курашиш вазифаси қўйилганмиди ёки натижалар ижобий кўриниш олавергач, йўналиш ўзгардими?

- "Нефтчи" Суперлигада яхши мавсум ўтказди, деб ўйлайман. Ўйин натижаси ва сифатини таҳлил қилиб айтишим мумкинки, "Нефтчи" секин-аста аввалги даражасига қайтмоқда. Жамоа охирги тургача совринли ўринлар учун курашди. Лекин кутилмаган очко йўқотишлари керакли натижага эришишга имкон бергани йўқ. 

- Бошқа жамоалар билан солиштирганда, қўл остингиздаги таркибдан келиб чиқиб айтганда 5-ўрин қанчалик қониқарли? 

- Клуб ўйин томонлама ҳам, натижа борасида ҳам ўсишга эришяпти. Жамоа олдига доим максимал мақсадларни қўяди. Афсус қиладиган жиҳати олдимизга қўйилган мақсадга эриша олмадик. Бу билан тўхтаб қолмаймиз ва ишлашда давом этамиз. 

- Ҳакамлар хатоси ва жамоаларнинг ўз йўл қўйган хатоларни тарози палласига қўядиган бўлсак, қайси бири оғирроқ тош босади? 

- Ҳамма хато қилади. Мураббий ҳам, ҳакамлар ҳам. Бу жамоаларнинг натижалари ва турнир жадвалидаги ўрнига, очколар йўқотишига таъсир қилади. Умид қиламанки, олдиндаги мавсумда бундай хатолар камроқ бўлади ва биз фақат ўйинларни, натижаларни таҳлил қиламиз.

- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг айтган фикрингиз учун жаримага тортилдингиз. Умуман фикр сабаб жарима қўлланилганига муносабатингиз қандай?

- Мен ҳеч кимни хафа қилишни ва ҳақорат қилишни истамадим. Ҳар бир инсонда ҳиссиётлар бўлади. Айниқса муваффақиятсиз ўйиндан сўнг мураббийларда учраб турадиган ҳолат. Жарималар ишимизнинг бир қисми. Менда ҳеч кимга шикоят, эътирозлар йўқ.  

- "Нефтчи" барча клублардан аввал трансферларни эълон қилишни бошлаб юборди. Янги келаётган футболчилар кетганларнинг ўрнини тўлдиришга, катта вазифаларни бажаришга тайёрми? 

- Мен учун муҳими футболчининг клубда ўйнаш истаги. Клуб олдида турган вазифаларни бажаришда унда истак бўлмаса, қўйиб юбориш ёки сотиш керак. Янги футболчиларда ўзларига, мураббийга, клубга ўзини кўрсатиш учун ҳамма нарса бор. Уларда мотивация билан боғлиқ муаммо йўқ. Ҳар бир футболчи борини беришга тайёр. 

- Жамоанинг қишки ўқув-машғулот йиғинлари режаси қандай?

- Биз аллақачон тайёргарлик режаларини ишлаб чиққанмиз. Бу тасдиқланган. 18 декабрь куни Тошкентда бошлаймиз. Кейин эса режага мувофиқ Туркияда машғулотларни давом эттирамиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика