RU

Последние новости

07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  1 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  12 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0

Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида Новости

Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Насаф" Туркияда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда.

"Аждарлар" бу йил таркибга бир нечта тажрибали футболчиларини қайтарди. Хусусан, мудофаа чизиғига Умар Эшмуродов жалб қилинди. Ўтган мавсумда Малайзияининг "Селангор" клубида тўп тепган футболчи яна "аждарлар" шарафини ҳимоя қилади. Эшмуродов янги мавсумга тайёргарлик ҳақида фикрлари билан бўлишди. 

- "Насаф" амалдаги чемпионликни ўзида сақлаб қолишга тайёрми?

- Албатта. "Насаф" бу йил ҳам барча турнирларда бош соврин учун кураш олиб боради. Туркиядаги йиғинимиз мавсумга тайёргарлик учун айни муддао ва фойдали бўлди дея оламан. Яхши жамоаларга қарши назорат учрашувларида майдонга тушдик. Чемпионат стартига қадар бироз вақт бор. Унгача камчиликларимизни тўғрилаб, жисмоний ҳолатимизни оптимал ҳолатга олиб чиқамиз.

- Чемпионлик йўлида қайси жамоани жиддий рақиб сифатида кўряпсиз?

- Суперлигада ҳар бир учрашувга жиддий қараб очко жамғариш талаб этилади. Ўз сафига яхши футболчиларни қўшиб олган футболчилар бор. "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор", ОКМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан худди биз чемпионлик учун курашишни кутмоқдаман.

- Бу йил Суперлигада 3 та Қашқадарё жамоаси ўйнайди. Қизиқарли дербилардан нима кутяпсиз?

- Яхши дербилар бўлиши шубҳасиз. Қашқадарёда футболга қизиқиш жуда юқори. Шу ўринда "Шўртан" ва "Машъал"ни Суперлигага чиққани билан табриклайман.

Драган Черан ва Рубин Хебай бу йил нечта гол уради?

- Нечта гол уришини тахмин қилмайман, лекин жамоага катта фойдаси тегишига ишонаман. 

- Миллий терма жамоада Катанец даврида асосий ҳимоячи бўлдингиз. Ундан кўпроқ нимани ўргандингиз?

- Катанец кўп жабҳаларда ўсишимизга ёрдам берди. Айниқса жисмоний тарафлама ҳали кўп ишлашимиз кераклигини кўрсатиб кетди. Бу учун ундан миннатдормиз ва соғлик тилаймиз. Олдимиздаги ўйинларда ҳар бир рақиб хавфли. Биз тартибли ўйнаб максимал очко йиғишимиз лозим.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика