RU

Последние новости

14:56​Расман: "Ницца" "Ланс" устози билан шартнома имзолаганини эълон қилди  3 14:40Бундеслига 2 жамоаси "Бавария" дарвозабонини сотиб олмоқчи  0 14:14"Челси" икки футболчисини Олимпиадага қўйиб юбормайди  3 13:47Мэддисон Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасидан тушиб қолди  2 13:20Тер Штеген иккинчи дарвозабон ролидан норози  3 12:52Роналду тарихий рекорд ўрнатди. Бунга Мбаппе сабабчи  9 12:25Элман Тагаев: "Ўзбекистонни ўйин фаворити дейишмоқда, лекин Туркманистон кураш тақдим қилади"  8 11:59Ҳусниддин Алиқулов жамоаси нақ 7 хил(!) либосни тақдим этди  8 11:37Бугун Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 11:18Нуньес Уругвай терма жамоаси сафида хет-трик қайд этди. Форвард "Ливерпул"да кетма-кет 10 ўйинда гол урмаганди  1 11:00Бруну Фернандеш битта шарт билан МЮда қолишга тайёр  3 10:38Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг илк бор Тошкентда ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 жамоасининг учрашувига чипталар сотувга чиқарилди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  9 10:12Ямал, Невеш, Гарначо – Golden Boy учун асосий даъвогарлар. Рейтингдан ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олган  1 09:45ПСЖ «Манчестер Сити» футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» футболчисини 80 миллионга сотишга рози  3 09:18Жозе Моуриньюнинг Туркиядаги маоши маълум  7

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган" Новости

Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"

Кеча Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Голларга бой ўтган учрашувда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди. Якунда эса "Сўғдиёна" юз фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали футболчиси Станислав Андреевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Пахтакор

Кими Мерк - 13', Кими Мерк - 75'

Кубок Узбекистана. Тур 3

26/04/2024, 16:30

3
:
2
Завершен

Согдиана

Самандар Мавлонкулов - 6', Шохрух Абдурахмонов - 12', Станислав Андреев - 15'

45'
90'
13'  Кими Мерк
42'  Сардор Собирходжаев
75'  Кими Мерк
6'  Самандар Мавлонкулов
12'  Шохрух Абдурахмонов
15'  Станислав Андреев

- Станислав "Пахтакор" устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикрларингиз. Суперлига ва кубокда кетма-кет икки бор бу иш уддасидан чиқилди...

- Учрашувнинг катта қисмида кўпчиликни ташкил қилган бўлсакда ўзимизга-ўзимиз қийинчилик яратдик. "Пахтакор" қандай ҳолатда бўлмасин кучли ва халқ жамоаси ҳисобланади. Улар билан ўйинлар осон ўтмаган.  

- Гол урдингиз ва ассист қайд этдингиз. Голни нишонлаганингиз йўқ. Бу "Пахтакор"га кўрсатилган ҳурматми?

- "Пахтакор"да узоқ йиллар тўп тепганман. Бу ўйин, нима ҳам қила олардим. Ҳозир "Сўғдиёна" футболчисиман. 

- Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" ўйин сифати томонлама умуман ўзгарди. Танаффусдан кейин нима содир бўлди?

- Фикримча, руҳий томондан эрта хотиржамликка берилдик. Рақиб бундан фойдаланиб яна битта тўп киритди. Юқорида айтганимдек муаммони ўзимиз яратдик. 

- Сизнинг позициянгиз кўпроқ куч ва тезлик талаб қилади. 35 ёшда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Машғулотларни ҳар куни тўғри олиб борсангиз қийинчилик туғдирмайди. Машғулотда қийналсангиз ўйинда осон бўлади.  

- Жамоа гуруҳдан чиқди. "Сўғдиёна" қайси босқичгача боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубоги мавсумни соврин билан якунлаш учун энг қисқа йўл ҳисобланади. Қолаверса, кубок ғолиби ОЧЛга йўлланма олади. Раҳбарият олдимизга максимал вазифани қўйган. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" кубокни ютса, раҳбарият футболчиларга автомобиль совға қилар экан...

- Очиғи бу ҳақида сиздан эшитиб турибман. Менинг хабарим йўқ. Миш-мишлар доим бўлиб туради.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Комментарии

   
10 мая 22:37:59
Nuriddin Live
Катталар Пахтакорга пул тикишдан зерикишди.
ОЧЛда гажита бермади. Ундан индамай қўя қолишди. Яқинда стадионни бузиб, пулларини чиқариб олишади фаоллар
   
30 апр 10:18:14
Xurshid Aminov
Пахтакор хали кайтади
   
27 апр 13:36:19
Mamadiyorov Mahmud
Андреев иккинчи баҳорни ўтказмоқда, интилувчан, меҳнаткаш футболчи.
   
27 апр 11:32:45
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda uyat Paxtakorga
   
27 апр 11:32:24
Mashhurbek Toraboyev
Sharmanda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика