RU

Последние новости

18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  1 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  2 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  5 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  10 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  1 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  3 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  4 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  6 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  2 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  10

Интервью. Рустам Ашурматов нима учун "Гвангжу"ни танлаганини тушунтириб берди Новости

Интервью. Рустам Ашурматов нима учун "Гвангжу"ни танлаганини тушунтириб берди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубига кўчиб ўтди.

Айни пайтда янги клуби билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Янги клубга ўтиш қандай содир бўлди?
- Дастлаб "Гвангжу" клубидан "Бунёдкор"га таклиф келиб тушган. "Бунёдкор" раҳбарияти ушбу таклиф ҳақида менга айтишди. Тўғриси таклиф устида жуда кўп ўйладим. Кўпчилик билан маслаҳатлашдим ва охири бу жамоага ўтишга розилик бердим.

- Трансфер қайси агент орқали амалга ошди?

- Бу ўтиш "Бунёдкор" жамоаси раҳбарияти орқали амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишиб трансферни амалга оширишди.

- Янги клубингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳозирда фикрларим ижобий, сабаби жамоа ва ундаги шароитлар жуда ҳам яхши. Мураббийлар, футболчилар барчаси менда яхши таассурот қолдиряпти.



- Сизга Суперлига клубларидан ҳам таклифлар бўлган экан. Нима учун хорижни танладингиз?

- Ҳа, албатта Суперлигадаги жуда кўп жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин ўзимни легионер сифатида синаб кўришга қарор қилдим. Албатта менга таклиф билан чиққан жамоаларни ҳурматини сақлаган ҳолда номларини ошкор қилмайман. Таклиф учун барча жамоаларга раҳмат айтиб ўтаман.

- Янги клубингизнинг бу йилги мақсади қандай?

- "Гвангжу" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Аниқроғи бу йилги вазифа Жанубий Корея олий лигасига чиқиш.

- Кореяда тил борасида қийинчилик юз бермайдими?

- Тил борасида балки озроқ қийинчилик бўлар, лекин ҳеч бир иш осонликча бўлмайди-ку. Қўлимдан келганча тил ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Бу клубда ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган Сато Минори ҳам ўйнаган экан. У клубдан кетганми?

- Ҳа, Сато Минори ўтган йили бу жамоа сафида ўйнаган экан. Лекин ҳозирги кунда у жамоада йўқ.



- Фурсатдан фойдаланиб қайси мураббийларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Раҳмат айтадиган мураббийларим жуда ҳам кўп. Тоғам Бахтиёр Ашурматовга, Миржалол Қосимовга, Сергей Лушанга, Равшан Ҳайдаровга ва албатта ёшликдаги биринчи мураббийларимга миннатдорличилигимни билдираман. Улардан кўп нарсалар ўргандим ва ўрганишда давом этаяпман. Ҳозирда худога шукр барча ишлаган мураббийларим билан алоқам яхши.

- "Бунёдкор" клуби мухлисларига айтар сўзингиз...

- "Бунёдкор" мухлисларини жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. Улар билан алоқамизни сақлаб қоламиз деган умиддаман. Балки уларга жамоадан кетганим оғир ботгандир, лекин мени тўғри тушунишларини жудаям хоҳлардим. Мен қалбим билан доим "Бунёдкор" биланман, Олға "Бунёдкор"!


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика