RU

Последние новости

12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  3 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  1 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  4 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  6 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  16

Интервью. Раҳим Стерлинг: “Ютқазишни ёқтирмайман” Новости

Интервью. Раҳим Стерлинг: “Ютқазишни ёқтирмайман”

Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида таркибида Англиянинг барча даврлардаги энг қиммат футболчиси бўлган “Манчестер Сити” Киевнинг “Динамо” клубига қарши кураш олиб боради.

Жаҳоннинг энг бой жамоаларидан бири саналган инглиз клуби сафида трансфер нархи рақиб таркибининг бир қатор ўйинчилариникига тенг бўлган Раҳим Стерлинг ҳаракат қилади. Ёзда “Ливерпуль”дан “Сити”га кўчиб ўтиши ҳар куни таҳлил қилинган 20 ёшли ярим ҳимоячи айни пайтда ўзи учун анча қулай шароитда фаолиятини давом эттирмоқда. Стерлинг “The Telegraph” нашрига интервью берди ва унда бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

– Раҳим, трансферингиз атрофидаги вазият асабийлаштирганини тан оласизми?
– Албатта, бу ҳар куни рўй берганда асаб чегарада бўлди. “Ливерпуль”да қароримга ҳурмат билан муносабатда бўлишди. Ҳар куни Брендан Рожерс ва жамоадошларим билан суҳбатлашдим, улар менга салбий муносабат билдиришмади. Барча юк клуб ташқарисидан келиб тушди.


– Ўша пайтда қарорингизни ўзгартиришни хоҳладингизми?
– Йўқ, лекин бундай ҳолатга тушишни душманимга ҳам раво кўрмайман! Тушунинг, матбуотдаги танқидга қарши эмасман, аммо ҳаммасида чегара бўлиши керак. ОАВда мени футбол тарафлама тамом қилаётган нарсалар мавжуд. Бу касбнинг бир бўлаги. Бироқ киши билан таниш бўлмасдан ва ҳолатни билмасдан уни суд қилмаслик керак.

– Лекин “Ливерпуль” билан шуғулланмаслик ва “Сити”га кўчиб ўтишингизни тезлатиш учун касал бўлиб олдингиз.
– Нотўғри! Мен ўзимни касалга солмадим. Ҳодисани яна журналистлар ўйлаб топишди. Аслида бундай бўлганди. Сешанба куни машғулотимиз бор эди, кеч тушиши арафасида ошқозоним оғриди. Бу ҳақида клуб шифокорига маълум қилдим. Менда оддий ёқимсиз ҳолат юзага келганди, бунда қандай қилиб бор куч билан машқ қилишим мумкин? Шифокор масалага тушуниш билан ёндошди ва менга 48 соат давомида жамоадошларим ёнида бўлишни таъқиқлади. Ўшанда шифокорнинг кўрсатмасини бажардим холос.

– Ўтиш расман амалга ошганда нимани ҳис қилдингиз?
– Уйга келдим ва яқинларимга асабийлашиш тамом бўлгани, янги мавсумга тайёргарлик кўришим учун ҳеч нарса халал бера олмаслиги тўғрисида айтдим. Тақдир ҳазилини қаранг, катта футболда айнан “Сити”га қарши дебют қилгандим. Болалар жамоасидан асосий таркибгача бўлган катта йўлни босиб ўтдим. Энди эса жаҳон футболи юлдузлари билан бирга машқ қиляпман! Бу ерда барчаси умуман юқори савияда ва мен ўсиб боришим шарт.


– Нега айнан “Сити” таклифини қабул қилдингиз? Сиз билан бошқа катта клублар ҳам қизиққанди. “Ливерпуль” ҳам молиявий шартлари яхшироқ таклиф киритганди.
– Менга клубнинг ривожланиш услуби ёқди. Охирги бир неча йил ичида “Манчестер Сити” Европанинг энг кучли клубларидан бирига айланди ва ривожланишда давом этяпти. Албатта, қарорга Чемпионлар лигасида ўйнаш ҳам таъсир кўрсатди. Ҳеч ким баҳслашмаса керак, Чемпионлар лигаси қитъа ва жаҳондаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланади. Яқинда 21 ёшга тўлдим ва бундай имкониятдан бош тортиш ахмоқлик бўларди! Ушбу турнир менга ўзимни энг юқори савияда кўрсатишга имкон беради.

– Мануэль Пеллегринининг машғулот жараёнида сизни нима энг кўп ажаблантирди?
– Машғулот ўтадиган суръат. Тўп билан ишланадиган оддий машқларда ҳам биздан бир уринишда бажариш талаб этилади. “Ливерпуль”да ҳам шунга ўхшашроқ эди, лекин Пеллегринида бу жиҳат янада юқорироқ.

– Сиз ҳақингизда инсон сифатида турли фикрлар юради. Сиз ўзингизни қандай таърифлаган бўлардингиз?
– Мен тўғри инсонман. Маслаҳатлар бир қулоғимдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади. Онам шу сабабли бундан норози бўлади. Лекин характерим шундай. Ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Бирор нарсани истасам, унга эришаман. Йиқилиб, қон йўқотиб бўлса ҳам. Яна танқидни жуда оғриқли қабул қиламан. Ҳатто, онамдан ҳам. Масалан, бир мағлубиятдан кейин кийиниш хонасига келдим. Ундан телефонимга келган хабарда шундай ёзилганди: “Сизлар ютишингиз керак эди. Сизларга таслим қилувчи инстинкт етишмади. Онанг”. Мана шундай.


– “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”—икки турли оламми?
– Унчалик эмас. Улар ажойиб ишқибозларга эга катта клублар. Кимгадир ниманидир исботламоқчи эмасман. Шунчаки янги қадам учун вақт келганди. Умид қиламанки, уни тўғри амалга оширганман. Бу ерда бўлишдан ва Компани, Агуэро, Давид Сильва, Жо Харт, Яя Туре каби футболчилар билан бирга эканимдан хурсандман. Улар билан машқ қилиб ва футбол ўйнаб, ўйинчи сифатида ўсиб бораман. Бу жуда муҳим.

– Болаликда кумирингиз ким бўлган?
– Кимнидир алоҳида кўрсатиш қийин. Айтайлик, у Роналдиньо эди. Жуда яхши эслайман, унинг  “Барселона” таркибидаги ўйинларини кузатиб борганман. Ўшанда вақти келиб майдонда шундай ишларни амалга оширишни ўйлардим.

– Болалигингизда футбол қайси ўринда бўлган?
– Биринчи, бироқ онам бунинг учун мени ҳалигача тергайди. Лондонда “Уэмбли”дан бир неча дақиқа узоқ ҳудудда ўсганман. Кўз олдимда ушбу буюк стадионни қайта қуриш ишлари ўтган. Кўчада футбол ўйнардим ва улкан юк кўтариш кранларига қараб, бир кун келиб у ерда ўйнашни орзу қилардим. Тан оламан, бир неча марта тушимда “Уэмбли” стадионига Англия терма жамоаси либосида 10-рақамда чиқиб келганимни кўрганман. Кулгулими? Эҳтимол. Ўйлашимча, Уэйн Руни хафа бўлмайди.

– Ёшлар жамоаларида ҳамиша ўзингиздан катталарга қарши ўйнагансиз.
– Шундай бўлган. Тенгдошларимга қарши ўйнаган бирор учрашувни эслолмайман. Ҳозир ҳам бўйим баланд эмас, ёшликда эса умуман кичик бўлганман. Бир тарафдан ўзимдан 2-3 баравар баланд болалар билан югуриб юришим кулгули туюларди. Лекин айнан ўшанда илк ўсишни бошдан кечирганман.

– Узоқ вақт тезлик асосий қуролингиз ҳисобланган. Спринтер бўлиш ҳақида ўйлаб кўрмаганмисиз?
– 14 ёшимда ростдан ҳам 100 метрни 11 сониядан камроқ вақтда югуриб ўтардим. Дўстларимдан бири тезлигидан унумли фойдаланарди, рақибни қувиб ўтиб, у тўп билан нима қилишни ўйлагунча тўпни олиб қўярди. У кўп марта мени ҳам шундай тарзда тўпдан маҳрум қилган, лекин тез орада нима қилишни англаб етганман ва уни алдаб ўтишга киришганман.


– Раҳим Стерлинг учун спортдаги энг ёқимсиз жиҳатлар нимада?
– Ютқазишни ёқтирмайман. Шу сабабли кўпчилик менга қарши машғулотда ўйнашдан ҳам бош тортарди. Мураббийлар танбеҳ беришарди, бироқ ҳеч нарса қилолмасдим. Ўйнамаганимда жамоам ютқазаётган паллада ҳам кейинги ўйингача ўзимни тинчлантира олмасдим. Вақт ўтиши билан мағлубиятни спорт ҳаётининг бир қисми сифатида қабул қилишни ўргандим. Бу оддий инсон бўлиб қолиш ва олдинга қадаб ташлашда ёрдам беради.

Раҳим СТЕРЛИНГ
Раҳим Шакил Стерлинг 1994 йил 8 декабрь куни Ямайканинг Кингстон шаҳрида туғилган.
Бўйи—170 см, вазни—69 кг.
“Вест Хэм”, “Куинз Парк Рейнжерс” ва “Ливерпуль” ёшлар жамоаларида ўйнаган.

Илк шартномасини 2012 йил “Ливерпуль” билан тузган. “Қизиллар” таркибида 129 учрашувда 23 гол урган.

2015 йилнинг июлида “Манчестер Сити”га 49 миллион фунт эвазига кўчиб ўтди. Янги жамоа сафида 22 ўйинда 8 тўп киритди.

Англия терма жамоасида Стерлинг 17 ёш ва 341 кунлигида Швецияга қарши ўртоқлик баҳсида дебют қилган. Термада 20 беллашувда 2 гол урган.

Отаси Раҳим 9 ёшлигида Ямайкада номаълум шахслар томонидан отиб кетилган. 2012 йил Стерлинг Сан Энн Роуздан қиз кўрган.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика