RU

Последние новости

18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  1 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  5 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Ҳозир паспортга қарашнинг вақти эмас" Новости

Интервью. Лутфулла Тўраев: "Ҳозир паспортга қарашнинг вақти эмас"

"Бунёдкор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев 3 октябрь куни championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

"2 октябрь куни йиғинни бошладик. Бир кун аввал Суперлигада тур ўйинлари бўлиб ўтгани боис дастлабки кун асосан тикланиш машғулотларини бажардик. Бугундан (3 октябрь) тўлақонли машқларни бажаришни бошлаймиз", - деб гап бошлади Тўраев.

- 4 йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоага чақирув олдингиз. Нималарни ҳис қилаяпсиз?

- Ҳиссиётлар ўзгача. Барибир миллий терма жамоада ўйнаш бошқача. Қўлимдан келганича ватанимиз жамоасига ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Ўзингиз ҳам кузатаётган бўлсангиз, мухлислар томонидан ёшингиз билан боғлиқ танқидлар кўп айтилмоқда...

- Ҳозир ёш ёки паспортга қарашнинг вақти эмас деб ўйлайман. Масалан, Россия терма жамоасида 36-37 ёшли футболчилар ўйнамоқда. Ҳозир 31 ёшдаман ва ўзимни қари деб ўйламайман. Терма жамоага лойиқ эканлигимни майдонда исботлашга бор кучимни бераман ва халқимизни ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика