RU

Последние новости

09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  0 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  0 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  22 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  9 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  18

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди" Новости

Иброҳим Ибрагимов: "Тожикистонинг "Истиқлол" клубига ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. Дебют ўйинимда бурчакдан гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ёзги трансфер ойнасида таркибин бир нечта ёш ва тажрибали футболчилар билан кучайтиришга эришди.

"Бунёдкор" тарбияланувчиси ҳисобланган, ўтган мавсумдан бери бош жамоада ҳаракат қилиб келаётган Иброҳим Ибрагимов ҳам эндиликда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади. Иқтидорли ярим ҳимоячи Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши баҳсда янги жамоасида дебютини амалга оширди. Суперлигадаги илк расмий ўйинида  бурчк зарбасидан тўғридан-тўғри Игнатий Нестеров дарвозасини аниқ нишонга олди. Биз бу борадаги таассуротлар, "Металлург"га ўтиш жараёни ва бошқа мавзуларда Иброҳим Ибрагимовга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ёзги трансферлар ойнасида "Бунёдкор"дан "Металлург"га кўчиб ўтдингиз. Бу жараён қай тариқа юз берди?

- Биринчи бўлиб менга "Металлург" селекционер мураббийи Илҳом ака Шарипов қўнғироқ қилдилар. Бош мураббий Жасур Бродарович ўз жамоасида кўришни истаётганини айтдилар. Клуб раҳбарлари, мураббийи билан гаплашдик. Жамоанинг келажаги, мақсадлари ва шароитлари билан танишдик. Таклиф мени қониқтирди. "Металлург" келажагим учун яхшигина пойдевор бўлади, деган умиддаман. Энг асосийси жамоа бош мураббийининг ўзи менга қизиқиш билдирган. Шу боис кўп ўйлаб ўтирмасдан "Металлург"ни танладим. "Бунёдкор"да кетаётганимда клуб бош директори Улуғбек ака Мирзаев билан барча нарсани қонуний қилиб кетдим. Жамодаги акаларим, мураббийлар, раҳбарият билан дўстона хайрлашдик. Яхши кайфиятда кузатишди. "Бунёдкор"га катта раҳмат айтаман. 6 ёшимдан бери мазкур клубдаман, менга ҳақиқий мактаб вазифасини ўтаб берди.   

- Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Виталий Левченко сайтимизга берган интервьюларидан бирида сизни яхши билишини, қизиқишини айтиб ўтганди. Шахсан ўзингизга душанбеликлардан чорлов бўлдими?

- "Истиқлол" бош мураббийи Виталий Григоревич Левченко агентимга мурожаат билан чиққан. ОЧЛ бошланишидан олдин менга қизиқиш билдирганди. Бу ҳақидаги хабарлар рост. Тўғрисини айтсам Тожикистонга боргим келмади. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси Тожикистонникидан юқори ҳисобланади, деб ўйлайман. "Истиқлол"га ўтиш мен учун ортга ташланган қадам бўларди. 

- "Металлург"даги дебют ўйинингиздан қандай таассуротлар қолди?

- Афсуски, дебют ўйиним мағлубият билан якунланди. Тўғри гол урдим. Лекин буни жамоам учун фойдаси бўлмади. "Қизилқум"га қарши яхши ўйин ўтказдик. Вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди. Ўйин давомида рақибдан устунлигимиз кўриниб турди. Бироқ натижа ижобий эмас. 

- Бурчакдан тўғридан-тўғри урган голингиз шу пайтгача урган голларингиз ичида энг чиройлисими?

- Гапингизга қўшиламан. Ҳаттоки, ёшлар , академия, ўринбосарлар жамоаларида ҳам бунчалик чиройли гол урмаганман. 

- Ушбу гол тажрибали ва номдор Игнатий Несетров дарвозасига урганингиз билан ҳам қадрли, десак бўладими?

- Эсда қоларли гол, десам муболаға бўлмайди. Боз устига бу Суперлигадаги илк голим. Буни ҳали кўп эслайман. Дебют ўйинимда бурчакдан чиройли гол уриш ҳаёлимга ҳам келмаганди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика