RU

Последние новости

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  668 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Интервью. Элдор Шомуродов: "Ўтган кунни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан" Новости

Интервью. Элдор Шомуродов: "Ўтган кунни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан"

"Женоа" клуби YouTube каналида "Futbolny Maximum" канали асосчиси ёш Максим томонидан Элдор Шомуродов билан эксклюзив интервью уюштирилди.

- Футболни неча ёшдан бошлаб ўйнай бошлагансиз ва қайси позицияда ҳаракатлангансиз?
- Футболни 6-7 ёшимдан ўйнай бошлаганман. Отам, амаким ва акаларим шу спорт тури билан шуғулланишган. Ўйлайманки, футбол оиласимиз. Футболга бўлган қизиқишим шундан бўлса керак. Кўпчиликнинг айтишича, отам ҳужумда жуда яхши ўйнаганлар. Мен худди улар каби бўлишни хоҳлаганман.

- Оилангизни аҳил ва иноқ десак бўладими? Уларни соғинасизми?
- Албатта, оиламиз аҳил-иноқ, уларни соғинаман. Оиламиз катта, барча байрамларни, туғилган кунларни бирга нишонлаймиз. Кўплаб байрамларни ўтказиб юборишимга тўғри келяпти, лекин бу ҳаёт, шундай экан, сабр қиламиз.

- Оила даврасида футбол ўйнаб турасизларми?

- Яхши савол. Ўйнаб турамиз, албатта, фақат катта футбол эмас, 7 га 7 бўлинган ҳолда мини-футбол ўйнаймиз.

- Унда доим сиз ҳаракатланадиган жамоа ютадими?

- Йўқ, албатта. Айтиб ўтганимдек, оиламиз аъзолари футбол ўйнашни жуда яхши билишади, шу боис ўйин қизиқ кечади ва унда ҳар доим ҳам мен ҳаракатланадиган жамоа ютавермайди.

- Нега 61-рақамни танладингиз? Бу ғоя қаердан келиб чиқди?

- 14-рақам банд бўлгани боис шу рақамни олдим ва буни дўстим тавсия қилганди. У: "61 бизнинг ҳудудга тегишли рақам ва бундан мухлислар хурсанд бўлишади", – деб айтди.

- Болалигингизда сиз учрашишни ва имзо олишни хоҳлаган кумирингиз ким?

- Ҳар доим таъкидлаганимдек, кумирларим – Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба. Айнан улар билан кўришишни ва дастхат олишни хоҳлаган бўлардим.

- "Женоа"да кимнинг ўйини сизга манзур бўлди?

- Айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Жамоамизнинг ҳар бир аъзоси кучли ва топ футболчилар.

- Фаолиятини эндигина бошлаётган футболчиларга қандай маслаҳатлар бера оласиз? Биринчи навбатда нимага эътибор қаратиш зарур?

- Аввало, фақат футбол ҳақида ўйлаш керак. Астойдил меҳнат қилиш, ўзига ишониш ва мақсад сари интилиш лозим.

- Хоббингиз борми?

- Ота-онам билан телефонда мулоқот қилиш, итальян тилини ўрганиш ва телевизор томоша қилиш.

- Итальян тилини ўрганиш қийин кечмаяптими? Итальянчада мухлисларга нимадир деёласизми?

- Ҳозирча гапиришга қийналяпман, лекин анча-мунча сўзларни тушуна бошладим.

- Генуя ошхонаси ҳақида нима дея оласиз? Ҳақиқий ўзбек палови пишириладиган жойни топдингизми?

- Йўқ, ҳозирча ўзбек ошхонасини топа олмадим, фақат итальян ошхонасида бўлдим.

- Сизга қайси итальян таоми ёқди?

- Ризотто таоми

- Генуя ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Жуда чиройли ва тарихий шаҳар. Монте Песше тоғида бўлдим, у ердан бутун Генуя кўринаркан. Аҳолиси ҳам футболни ёқтиради ва "Женоа"нинг ўйинларини фаол равишда кузатиб боради.

- Адашмасам, Италия Кубоги доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда ўзингизнинг биринчи голли узатмангизни қайд этдингиз. Ўшанда нималарни ҳис этдингиз?

- Буни эсламасликка ва ўтган кунни унутишга ҳаракат қиламан. Албатта, кўпи билан бир кун хурсанд бўламан, кейин эса бор диққат-эътиборимни навбатдаги баҳсга қаратаман.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Доимо ўсишга ҳаракат қиламан, қўлимдан келган барчасига эришишни истайман ва бу учун боримни бераман. Жамоавий соврин ютишни ният қиламан.

- Сиз қайси футболчидан дастхат олишни орзу қиласиз?

- Мен доим Фернандо Торрес ва Дидье Дрогбанинг мухлиси бўлиб келганман. Айнан улардан дастхат олишни хоҳлардим.

- "Женоа" биланми?

- Ҳа, "Женоа" билан. Асосийси, Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлайман.

- Яқинда ота бўлдингиз. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз?

- Буни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Ноодатий ва ёқимли ҳисга эга бўласиз.

- Генуяда фарзандингиз ҳамда рафиқангиз билан истиқомат қиляпсизми?

- Йўқ, улар ҳозирча Тошкентда. Ўйлайманки, яқинда бу ерга (Генуяга) келишади. Уларни роса соғиндим.

- Сизга муваффақият ва ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз. Ҳурматли тангловчилар, сиз билан Элдор Шомуродов ва Максим бўлди.

- Сизга ҳам раҳмат!


 


Рус тилидан Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика