RU

Последние новости

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   19 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  56 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

Интервью. Даврон Кабулов ўзбек футболи ва ЕЧЛ ҳақида нима дейди? (1-қисм) Новости

Интервью. Даврон Кабулов ўзбек футболи ва ЕЧЛ ҳақида нима дейди? (1-қисм)

Аввал журналистика соҳасида Спорт телеканалида ишлаган Даврон Кабулов айни дамда шоу-бизнесда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

7 ёшдан 70 ёшгача мухлислар қалбидан жой олган “Миллион” жамоаси аъзоси Даврон Кабулов куни кеча сайтимиз меҳмони бўлди. Кабулов билан ЕЧЛ, “Реал Мадрид” ва “Барселона” ҳақида суҳбатлашдик.


- Бир неча кун олдин Уэльснинг Кардифф шаҳрида ЕЧЛ финал босқичида “Ювентус” ва “Реал Мадрид” жамоалари баҳс олиб боришди. Ушбу ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Ушбу баҳсдан олдин бошқа ОАВ вакилларига ҳам ўз фикримни билдириб ўтгандим. “Реал” ғалаба қозонишига ишонаман, бунга кўзим етади” дея таъкидлаб ўтгандим. Чунки ўйиндан олдин турфа қарашлар, ҳар хил гапларни эшитишга улгурдик. Буффон ЕЧЛ мусобақасида ғалаба қозонмаган деган гапларни кўпчиликдан эшитдим. Буффон ЕЧЛ мусобақасида ғалаба қозонмаса осмон узулиб ерга тушмайди. Сабаби, Роберто Бажжо, Златан Ибрагимович, бразилиялик Роналдо, италиялик Франческо Тоттилар ҳам ЕЧЛ мусобақасини қўлга киритмаган ва осмон узулиб ерга тушмаган. Буларнинг исмлари орасига Жанлуижи Буффоннинг исми шарифини қўшилиши  жуда ҳам оламшумул воқеа бўлмайди, деб ўйлайман. “Реал”нинг ғалаба қозонганига тўхталадиган бўлсак, бу ерда иккита таймда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда қандай қилиб бўлса ҳам рақибларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган бўлса иккинчи бўлим тўлалигича тотал устунлик “Реал” томонида бўлди. Ушбу баҳсдан сўнг кўплаб “Ювентус” мухлислари аниқроғи “Юве” формасидаги “Барселона” ишқибоғлари фикрига қулоқ тутган пайтимда “Барса” мухлислари ҳам “Реал”нинг ҳеч қандай саволларсиз ғалаба қозонганини таъкидлаб ўтишди. Зидан қурган ўйинга алоҳида тан беришди.


- “Ювентус”нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Энди ҳозир билдирмоқчи бўлган фикрим бироз баланд парвоздек бўлиб туйилиши мумкин. Ўша куни ўша оқшомда “Ювентус”ни ўрнида бошқа исталган жамоа бўлганда ҳам уларни 1:0 ҳисобидаги мағлубият кутиб турмаётганди деб ўйлайман. Финал куни “Реал” қаршисидан чиққан исталган рақибни ғажиб ташлайдиган ит образида бўлиб қолди. “Ювентус” шубҳасиз бу йил эсда қоларли жамоа бўлганини таъкидлаш керак. ЕЧЛ “плей-офф” босқичида Буффон 1та гол ўтказиб юборди. Бу йилги ЕЧЛ мусобақаси финалига қадар ушбу посбон ўз дарвозасидан бор йўғи 3та тўп олиб чиқган эди. Финалда эса ўз дарвозасидан 4та гол ўтказиб юборди. Бу битта нарсадан далолат беради. “Ювентус”да айб йўқ, улар қилиши керак бўлган барча ишни амалга оширди. Бу мавсум кўпчилик Игуаин ва Дибала ҳақида кўпроқ гаприришди. Финалда битта футболчини Марио Манжукични меҳнати юзага чиққанидан ҳурсанд бўлдим. Туринликларнинг ўйинларига кўпроқ эътибор бераман, Манжукич иккинчи пландаги лекин жуда ҳам катта хажмдаги ишни бажара оладиган футболчи. Ушбу футболчини “Бавария”да сиғдиришмади. Мана энди “Ювентус”да биринчи планда дея олмайман, лекин ҳужумчи сифатида жуда ҳам ёқади.


- Яқинда бўлиб ўтган “эл-классико”да “каталонияликлар” “Реал”ни мағлубиятга учратишганди. “Ювентус” ЕЧЛ ярим финалида “Барселона”ни мусобақадан чиқариб юборди. “Реал” эса “Ювентус”ни финалда мағлубиятга учратди. Саволим шундан иборатки “Реал Мадрид” бу билан “Барселона”дан кучли эканлигини исботлаб бердими?

- Мен “Реал” мухлиси сифатида шуни айтишим мумкинки “Реал Мадрид” Испания чемпионлигини ва ЕЧЛ мусобақасини қўлга киритса “эл-классико”ни ҳар йили “Барселона”га беришга тайёрман. Ўша “эл-классико”даги мағлубиятдан сўнг ҳам “Реал” асосий тақибчисидан 3-4 очкога ортда қолиб кетадиган даражада эмас эди. “Барселона”га учралган мағлубиятдан сўнг очколар шунчаки тенглашди “Реал”нинг захирасида яна 1та ўйин бор эди. Бунақа шароитда менимча ҳар қандай одам мағлубиятга учраш билан таваккал қилиш мумкин эди. Испания суперкубогига ҳар ким ҳар қанақа ёндошади. Мисол учун мен суперкубокга жиддий соврин сифатида қарамайман. Чемпионат ва ЕЧЛ мусобақасида ғолиб бўлгани мавсумдаги асосий совринлар қўлга киритилди дегани. Мисол учун ҳозирги шароитда олиб қарайдиган бўлсак Криштиану Роналду “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Испания суперкубогида “Барселона” икки ўйин натижасига кўра “Реал”ни мағлуб этсаю Месси мана шу ўйинда рақиб дарвозасига 2та ёки ундан кўпроқ гол урса йил охирида унга “Олтин тўп”ни бериб юборишларига ишонмайман. 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Даврон Кабулов билан бўлган суҳбатнинг давомини эртага сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Даврон Кабуловдан ўзбек футболидаги аччиқ ҳақиқатлар (тўлиқ интервью) ВИДЕО

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика