RU

Последние новости

18:59Фарҳод Нишонов: "Ҳакам қарорини муҳокама қилишни истамайман, аммо..."  0 18:34Моуринью яна Роналду билан бирга ишлаши мумкин  0 18:10Суперлига. "Қизилқум" — "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:08ПРО-Лига. Расман — "Шўртан" плей-оффнинг иккинчи иштирокчиси!   1 18:05Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлди  36 17:43Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор": Асосий таркиблар маълум  2 17:09ПРО-Лига. 5 та гол урилган ўйинда "Бухоро" "Арал"дан устун келди  2 16:49ПСЖ янги машғулот марказини очди  0 15:32Жорж Микаутадзе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 15:01"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 14:40Тимур Кападзе: "Ўйин томонлама "Насаф"ни эътироф этаман, мавсум ўртача ўтмоқда"  16 14:27ПРО-Лига. "Бухоро" - "Арал": Асосий таркиблар маълум!  0 14:15Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФАни тарк этди  14 14:05Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди  0 13:47Арихиро Сентоку: "ОКМК билан мавсум якунида тарих яратамиз"   4

Интервью. Баҳодир Қўчқоров: "Бир кун келиб Эрматов билан бирга китоб ёзамиз" Новости

Интервью. Баҳодир Қўчқоров: "Бир кун келиб Эрматов билан бирга китоб ёзамиз"

11 сентябрь кунги Ўзбекистон - Эрон учрашувида қирғизистонлик ҳакамлар фаолият олиб боришди.

Мазкур ўйинда ўзбек футбол мухлисларига жуда яхши таниш бўлган Баҳодир Қўчқоров ҳам қанот ҳаками сифатида ишлади. ЖАРда ўтган ЖЧ-2010 ва Бразилияда ўтга ЖЧ-2014да Равшан Эрматов бригадасида фаолият олиб борган Қўчқоровнинг Тошкентга келганидан фойдаланиб у билан суҳбатлашдик.  

- Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

- Ҳамон ҳакамлик фаолиятини давом эттираяпман. Қирғизистонда миллий чемпионатда ишлаяпман. Бундан ташқари Ош шаҳридаги футбол мактабининг директориман. Шунинг билан бирга Ошда футбол академиясида ҳакамларни ўқитиш гуруҳи очилган. Уч йилдан буён ҳакамларга дарс бераяпман. Ҳар 8 ойда ҳакамлар ушбу ўқишни битиришади. Ҳозирги кунда икки нафар шогирдим Исмоил Толибжонов ва Ҳусан Жумабоев ФИФА ассистенти ҳисобланади.



- Ўғлингиз футболчи эканидан хабаримиз бор...

- Тўғри. Бир неча йил давомида футболга қатнашди ва ёшлар терма жамоасига қабул қилинганди. Бироқ ёзда Равшан Эрматов Иссиқкўлга борганидан сўнг ўз фикрини ўзгартириб 17 ёшда ҳакамлик фаолиятини бошлади. Ҳакамлик мактабини тугатди ва ҳозирда биринчи, иккинчи лига ва болалар футболида ҳакамлик қилмоқда.

- ФИФА ҳакамларнинг ёшига қўйган чекловни олиб ташлаганми?

- Ҳа. Масалан мен 48 ёшдаман, яқинда 49га тўламан. Олдинлари Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамларнинг ёши 45дан паст бўлиши керак эди. Бугунги кунда ҳам ОФК халқаро ўйинларни ишони топширишмоқда. Бир ҳафта олдин Малайзияда "Сузуки Кубоги" мусобақасида ҳакамлик қилдик шогирдлар билан. Ундан олдин Ливанда ишладик. Биз профессионалмиз, шу боис ОФК қайси ўйинни топширса ўша баҳсда ишлайверамиз.

- Россияда ўтган мундиалда Равшан Эрматов бошқарган ўйинларни кўрганингиз аниқ. Сизнинг фикрингиз қандай?

- Эрматов бу йилги Жаҳон чемпионатда энг қийин ўйинда ишлади. Бекорга ФИФА уни айнан мана шу ўйинларга тайинламади. Равшан бу учрашувларда муносиб ишлади. Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида 11та ўйинда ишлаб қўйди. Бу тарихда қолди. Яқин орада унинг натижасини кимдир янгилай олармикин? Билмадим. Бир кун келиб Эрматов билан бирга ўтириб китоб ёзамиз. Ўша китобда барчасини баён қиламиз. Қанчалик қийинчиликлардан ўтганимиз ҳақида ёзамиз. Қолган ҳакамлар хафа бўлишмасину Равшан эришган натижага ҳеч ким яқин 20-30 йилда эришмаса керак. Абдуҳамидилло Расуловнинг жароҳат олиши эса бу тақдир. Футбол ва жароҳатлар чамбарчас боғлиқ.



- Сиз ЖЧ-2010да Рафаэль Ильясов бирга ишлагансиз. Айни пайтда у Россияда яшамоқда. У билан алоқа сақланиб қолганми?

- Албатта. Бугунги кунда Рафаэль Қозонда яшамоқда. Биринчи лигада ҳакамлик қилмоқда. Биласизми футбол қоидаси барча жойда бир хил. Яхши ошпаз бўлса, яхши косиб бўлса унга исталган жойда талаб бўлади. Ильясов ҳам тажрибали ҳакам, шу боис ундай йигит ишсиз қолмаслиги аниқ эди.

- Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё Кубогига чиқди. Мухлислар терма жамоадан қандай натижа кутишмоқда?

- Куни кеча ўз майдонимизда Фаластин билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бош мураббий Александр Крестинин Фаластин билан баҳсга легионерларни чақирмаганди. Бугун Сурия билан ўйнаймиз (суҳбат 10 сентябрь куни бўлган). Бу учрашувда эса легионерлар иштирок этишади. Қирғизистон ўз тарихида биринчи бор Осиё Кубогига чиқди. Демак олдинга силжиш бор. Лекин бугунги кунда ёшларда "пижонлик" кўпайиб кетди. Қирғизистон терма жамоасида пул учун ўйнаш керак эмас, ватан учун майдонда борини бериш керак. Майли ютқазсин, лекин ўша ўйиндан кейин мухлислар олқишлаб кузатиб қўйишсин. Шахсан ўзим Россияга бориб, мундиал баҳсларини стадионлардан кўрдим. Россия терма жамоаси чорак финалда ютқазди, лекин мухлислар футболчиларни халқ қаҳрамони сифатида қўлларида кўтариб юришибди. Қирғизистон терма жамоаси янги тарих яратишига ишонаман. Қирғизистонлик ҳакам Жаҳон чемпионатида ишлади, энди терма жамоа чиқиши керак. Мураббийлар хориж давлатларида ишлашлари лозим, футболчилар ҳам легионер сифатида ўйнашлари керак. Битта жойда ўйнайвериш керак эмас.



- Фаолиятингизда шу кунгача ишлаган энг муҳим ўйин қайси?

- Ҳаётимда ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ўйин Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтган. ЖЧ-2010 очилиш учрашуви, ЖАР ва Мексика ўртасидаги баҳс. 1997 йил 26 май куни фаолиятимдаги биринчи учрашувимни "Пахтакор" стадионида ўтказганман. Ўзбекистон ва Камбоджа ўртасидаги ўйин мен учун дебют бўлган. Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин гол урганини биламан, назоратчи ким бўлгани ҳам ёдимда. Бу воқеага ҳам дарров 21 йил бўлибди.

- Ёзда Равшан Эрматов таътилни Иссиқкўлда ўтказгани ҳақида ўқидик. Сиз ҳам дам олгани Тошкентга келиб турасизми?

- 2006 йилдан буён Равшан Эрматовнинг оиласи билан яқинмиз. Тошкентга келсам меҳонхонага бормайман, ёки Равшан ёки Абдуҳамидуллонинг уйида қоламан. Ҳар йили ёзда Иссиқкўлга боради. Оилавий борди келди ҳакамлик тугаганидан кейин ҳам бўлади. Сабаби Эрматов билан бирга қадрдонга айланиб кетганмиз. Ака-укачилигимизга кўз тегмасин. Ўғлим ҳакамлик қилаяпти дедим. Тошкентга келиб Равшанни уйида бир ҳафта ётиб, малакасини ошириб кетади. Ўш-Тошкент рейси очилади дейишмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ака-ука. Худо хоҳласа, биринчи Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига боради, ундан кейин Қирғизистон ҳам мундиалга чиқади.



- Тажрибали қанот ҳаками сифатида VAR тизимига муносабатингиз қандай?

- VAR тизими шахсий фикрим бўйича бошида бунга қарши эдим. Кейинчалик Россиядаги мундиалга борганимда керак нарса эканлигини тушуниб етдим. Фақат муҳим вазиятларда, яъни ушбу тизим ўйин пайтидаги 3та вазиятни (гол урилган вазият, пенальти белгиланган ҳолат ва карточкани тўғри бериш) текшириш учун ишлатилса футболда хатолар максимал даражада камаяди.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика