"Интер"нинг янги хўжайини клубга Хайнкесни олиб келади?!
06 сен 2013 17:44
Новости


"Интер"нинг янги хўжайини клубга Хайнкесни олиб келади?!
"Интер" клубини сотиб олмоқчи бўлаётган индонезиялик бизнесмен Эрик Тохир клуб бош мураббийини алмаштирмоқчи.
Италия матбуотининг хабарига кўра, Тохир бош мураббий Вальтер Маццаррини ўрнига 68 ёшли мутахассис Юпп Хайнкесни олиб келмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Маццарри "Интер"да мана шу ёз иш бошлаганди. Хайнкес май ойида фаолиятини тугатган ва энди ўз оиласига кўпроқ эътибор беришини маълум қилганди.

Комментарии