"Интер"га "Парма" ҳужумчиси керак
09 окт 2020 01:27
Новости
"Интер"га "Парма" ҳужумчиси керак
"Парма" форварди Жервиньо фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.
"Calciomercato" хабарига кўра, клуб 33 ёшли футболчини қишда ижарага олишга тайёр. Миланликлар уни ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиб олишга ҳаракат қилганди, бироқ "Парма" форвардни сотиб юборишни истамаганди.
Жервиньо 2018 йилдан буён "Парма" таркибида ҳаракат қилмоқда. Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 32 ўйинда 9 гол ва 4 ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.
Бунга қадар Жервиньо "Лилль", "Арсенал" ва "Рома" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилган.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии