"Интер" ярим финалга чиқди
05 фев 03:05
Новости
"Интер" ярим финалга чиқди
Италия Кубогининг 1/4 финал босқичи доирасидаги "Интер" ҳамда "Торино" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.
"Сан-Сиро"да кечган қизиқарли тўқнашувда мезбонлар кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Миландаги баҳс тафсилотлари:
35-дақиқада миланликлар ҳужумчиси Анж-Йоан Бонни ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида, 47-дақиқада Анди Диуф "нерадзурри"нинг устунлигини мустаҳкамлади.
Меҳмонлар сафида Сандро Куленович 57-дақиқада гол уриб, ўйинга интригани қайтарди, бироқ туринликлар бундан ортиғига куч топа олишмади — 2:1.
Шу тариқа, "Интер" ярим финал йўлланмасини нақд қилди. Эртага мусобақанинг ушбу босқичида бизни яна бир супер тўқнашув — "Аталанта" ва "Ювентус" баҳси кутиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Италия Кубогининг амалдаги соҳиби "Болонья" ҳисобланади. Улар ўтган йилги финалда "Милан"ни (1:0) мағлуб этишган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии