RU

Последние новости

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  5 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  24 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  143 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  473 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

"Интер Спорт" Литва клуби билан ўйнади Новости

"Интер Спорт" Литва клуби билан ўйнади

Европада ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган Тошкентнинг "Интер Спорт" ҳаваскорлар футбол клуби учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

22 сентябрь куни Тошкентдан йўлга чиққан "Интер Спорт" Литва пойтахти Вильнюс орқали Латвияга йўл олганди. Жамоа аъзолари Латвияда иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Биринчи ўйин Латвия биринчи лигаси вакили "Тукумс 2000" жамоасига қарши, иккинчи ўйин эса иккинчи лига жамоаси "Юрниекс" билан бўлди. 

Режага кўра учинчи назорат баҳси Литва олий лигаси вакили (бу ерда А лига дейишади) "Жальгирис Каунас" клубига қарши кечди. Ўзбекистондан ташриф буюрган делегация Латвияда иккита ўйин ўтказиб бўлганидан сўнг 28 сентябрь куни Тукумсдан Литванинг Каунас шаҳри томон йўл олди. Автобусда беш ярим соат йўл юргач, ўйин бўладиган стадионга етиб келдик. 

Литва олий лигасида иккита "Жальгирис" номидаги клуб қатнашади. Биттаси мамлакат пойтахти Вильнюс клуби бўлиб турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. Иккинчиси эса Каунаснинг "Жальгирис" футбол клуби ва бу жамоа бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Умуман олганда Литва чемпионатида 8та клуб иштирок этади. Чемпионатни ўтказиш тартиби ҳам қизиқ экан. 

Чемпионат старт олгач 8та клуб ўзаро тўрт даврали тизимда ўйнайди ва бу 28 тур давом этади. 28-тур якунига етганидан сўнг 8-ўринни олган жамоа биринчи лигага тушиб кетади. 7-ўриндаги жамоа эса биринчи лиганинг иккинчи клуби билан ўтиш ўйинида иштирок этади. Биринчи лига чемпиони тўғридан-тўғри А лигага чиқади. 

Чемпионат шу билан тугаб қолмайди. А лигадаги қолган олтита клуб яна бешта ўйин ўтказади. Фақат бунда 1-2-3 ўринни олган клублар уйда учта, сафарда 2та ўйин ўтказишади. 4-5-6 ўринларни эгаллаган жамоалар эса аксинча уйда иккита, сафарда учта учрашувда майдонга тушишади. Шу тариқа кучли олтиликка кириб олган жамоалар бир йил ичида жами 33та тур ўтказишади. 

"Интер Спорт" баҳс олиб борган "Жальгирис Каунас"га қарши ўйин рақиб жамоанинг асосий майдонида кечди. Маълум бўлишича, 2019 йилдан ушбу стадионда қайта таъмирлаш олиб борилади ҳамда барча қурилиш ишлари турклар томонидан бажарилади. Янги стадион фойдаланишга топширилгунга қадар жамоа ўз базаси ёнидаги ўйингоҳда ўйнаб турар экан. 

Кечаги ўйин ҳам ўзига яраша қизиқ кечди. Биринчи таймда ҳар иккала жамоада гол уриш учун қулай имкониятлар бўлди, бироқ дарвозага тўп киритиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи таймда эса бош ҳакам "Интер Спорт" дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади. Бу вазиятда дарвозабон рақиб ўйинчисига қўполлик қилмаганди, қолаверса нариги томондаги футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда турганди. Пенальти бўлишидан олдин литваликлар гол уришди, қанот ҳаками байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Бош ҳакам эса йўқ жойдан пенальти қўйди. Хуллас, тушунарсиз ҳолат. 

Шуни айтиш жоиз, ҳам Латвияда, ҳам Литвада ўйнаган бўлсак, бу ерда ҳакамлар савиясини юқори деб бўлмайди. Бундан ташқари, ҳакамларнинг майдонда ўзаро бир-бирини тушуниб ҳаракат қилиши йўқ. Ҳамма ўз билганича қарор чиқаради. Баъзан бош ҳакам бошқа нарса, қанотдаги ёрдамчиси бошқа нарса дейди. Балки олий лигасида ҳакамлик юқори даражададир, лекин бизнинг ўйинларда ҳакамларга маҳорат ва бир-бирини тушуниш етишмаслиги кўриниб қолди. 

Майдон эгалари иккинчи голни қарши ҳужумда уришди. Албатта, 0:1 ҳисобида ютқазаётган жамоа бор эътиборини ҳужумга қаратади. Бунинг оқибатида эса ҳимояда бўшлиқ юзага келиши мумкин. "Интер Спорт" футболчилари шунга ўхшаш ҳолатда рақиб ҳужумини ўтказиб юборишди. Бу эса иккинчи голга олиб келди. Шу тариқа ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди. Шу билан "Интер Спорт"нинг Европада ташкил этган дастлабки йиғини ўз ниҳоясига етди. Энди эртага Қозоғистон орқали уйга қайтамиз.

Ўртоқлик учрашуви. Каунас. 28 сентябрь.

"Жальгирис Каунас" - "Интер Спорт" 2:0

"Интер Спорт" таркиби: Сардор Тоҳиров, Беҳзод Абдуллаев, Абдураҳим Ҳамзаев, Сайдулло Тошпўлатов, Ғиёсиддин Собиров, Заҳриддин Абдувалиев, Амирхон Иброҳимов, Сарвар Абдуллаев, Бекзод Рўзматов, Хайрулло Жакбаров, Ҳусан Расулов.

Захирадан тушганлар: Акром Хўжаев, Суҳроб Нашванқулов, Жавлонбек Неъматов, Икром Кўчимов, Асадбек Рўзиматов, Элдор Кабиров, Сардор Фозилов, Муҳаммад Маҳмудов, Азизбек Рўзиқулов.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика