Ўзбекистонда Андрей Переплёткин ва бошқа латвиялик легионерлар тўп тепганини билардим, лекин уларнинг ютуқлари ҳақида эшитмаган эканман — "Қизилқум" дарвозабони Роберт Озолц
14 фев 16:40
Новости
Ўзбекистонда Андрей Переплёткин ва бошқа латвиялик легионерлар тўп тепганини билардим, лекин уларнинг ютуқлари ҳақида эшитмаган эканман — "Қизилқум" дарвозабони Роберт Озолц
- Аввало, Ўзбекистонга хуш келибсиз, Роберт. "Қизилқум" жамоасига ўтиш қандай юз берди?
- Ҳаммага салом. Мен олдин ушбу жамоани билмасдим. Лекин мавсум якунлангач, агентларим менга "Қизилқум"дан таклиф борлигини айтишди. Бу чақириқ менга янги манзил эди ва мен таклифни қабул қилдим. Қолаверса, "Қизилқум"нинг бўлажак мавсумдаги мақсадлари менга маъқул келди.
- Нега айнан "Қизилқум" жамоасини танладингиз?
- Юқорида айтганимдек, бу мен учун янги чақириқ эди. Фаолиятимнинг аксарият қисмини Латвияда ўтказганман. Шунинг учун фаолиятимда ўзгариш қилишни хоҳладим.
- Роберт аввал ҳам ўзбек футболи ҳақида билармидигиз?
- Ўзбек футболи ҳақида жуда кам нарсаларни биламан. Ўзбек жамоаларига қарши бир-иккита ўртоқлик учрашувларида майдонга тушганман ва уларга қарши тўп тепганман.
- Ўзбек футболчилардан кимларни танийсиз?
- Мен фақат Италияда тўп тепадиган футболчи Элдор Шомуродовни биламан.
- Янги жамоангиз ҳақида нима дея оласиз? Ушбу жамоада барчаси сиз ўйлагандекми?
- Мен фаолиятимни асосан Европада ўтказганим учун бу ерда нима кутишни аслида билмасдим. Мен янги тажрибага тайёр эдим. Шунинг учун ҳам айтадиган ва кутадиган кўп нарса йўқ, лекин машғулотлар "Қизилқум"да анчагина яхши эканлигини айтиб ўтиш керак.
- Биласизми, бу ерда сиздан аввал ҳам бир нечта латвиялик футболчилар ўйнаб кетган. Улардан бири Андрей Переплёткин ҳаттоки ОФК Кубогини қўлга киритган. Сизда мақсадлар қандай?
- Ўзбекистонда бир нечта латвиялик футболчилар тўп тепганини билардим, лекин уларнинг ютуқлари ҳақида эшитмаган эканман. Менда ҳам мақсадлар юқори ва янги жамоамда ўзимни яхши томонлама кўрсатиб, клубга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман.
Комментарии