RU

Последние новости

20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  23 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  22 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6

"Интер Спорт" Латвияда иккинчи ўйинини ўтказди Новости

"Интер Спорт" Латвияда иккинчи ўйинини ўтказди

Тошкентнинг "Интер Спорт" ҳаваскорлар футбол клуби Латвияда ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Кеча жамоа аъзолари хориж йиғинидан ўрин олган иккинчи назорат баҳсини ўтказишди. Биринчи ўйин жамоа истиқомат қилаётган Тукумс шаҳрининг "Тукумс 2000" клубига қарши кечгани хабар бергандик. Иккинчи учрашув Риганинг "Юрниекс" жамоаси билан ўтказилди.

"Интер Спорт" "Юрниекс" билан куч синашиш мақсадида Латвия пойтахти Рига томон йўлга чиқди. Ҳозир бу ерда ҳаво совуқ. Қиш кириб келмоқда. Европада қиш куз ойларидаёқ бошланади. Бунинг устига деярли ҳар куни ёмғир. Шамол тинмайди. Ҳатто дўл ёғди. Рига Тукумсдан кўп узоқ эмас, енгил машинада бир соатлик йўл экан. Аввал ҳам ёзиб ўтгандик, Латвия катта давлат эмас. Умумий аҳолиси бир ярим миллионга ҳам бормайди.

Энди икки оғиз рақиб ҳақида. "Юрниекс" ҳаваскорлар футбол клуби бўлиб, Латвия иккинчи лигасида иштирок этади. Маълумот учун, Латвияда иккинчи лига баҳслари тўртта зонага бўлинган ҳолда ўтказилар экан. Ҳар бир зонада 6-10тадан жамоа бор. "Юрниекс" латиш тилидан таржима қилинганда "балиқчилар" маъносини беради. Бу жамоа қатнашадиган зонада 10та жамоа бор. Ўйинлар уй-меҳмон тарзида ташкил этилади. Бир йилда 18та учрашув. Жамоа бош мураббийи Иван Господарь ўйинлар сони кам дейди.

Тўғри, ўйин кам, лекин иккинчи томондан жамоадаги ҳамма фақат футбол ўйнамайди. Улар у-бу жойда ишлашади. Лекин барибир футболга ҳам профессионал муносабатда бўлишар экан. Иккинчи лигада легионерларга чеклов йўқ. Шу боис "Юрниекс" таркибида Колумбия, Марокаш, Бразилия, АҚШ ва ҳатто Ўзбекистондан футболчиларни кўрасиз. Масалан, биздан борган йигит олдин "Оқтепа" ва "Шердор"да ўйнаган экан.

Футболчиларнинг кўпчилиги асосан талаблар. Баъзилари фақат футбол ўйнаш мақсадида олис юртлардан келишган. "Юрниекс"да маош ҳам, мукофот пуллари ҳам йўқ. Болалар текинга ўйнайди. Мақсад - кучлироқ клублар эътиборига тушиб бошқа жамоаларга йўл олиш. Бу ердан кўпчилик кейинчалик Германия, Польша ёки Австрияга чиқиб кетишни хоҳлайди.

Ана энди ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, майдон эгалари тезкор гол киритишди. Бу пайтда "Интер Спорт" футболчилари майдонга ҳали тўлиқ мослашиб улгуришмаганди. Шунга қарамай, меҳмонлар кейинчалик вазиятни қўлга олишга ҳаракат қилишди. Лекин ҳа деганда тўп дарвозага кирмади. Биринчи тайм 1:0 ҳисобида якунига етди. Иккинчи таймда бизнинг футболчилар ҳам гол уришни уддалашди. Бу вазиятда Ҳусан Расулов қулай имкониятни йўққа чиқармади. Ҳисоб 1:1.

Орадан кўп ўтмай ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Чунки жарима майдончаси ичида "Юрниекс" футболчиси қоида бузганди. Аммо нуқтага яқинлашган Амирхон Иброҳимовга бироз омад етишмади. Тўпни дарвозабон қайтариб қолди. Сал ўтиб энди ҳакам "Интер Спорт" дарвозасига пенальти қўйди. Лекин рақиб футболчиси ҳам 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошира олмади. Бу вазиятда дарвозабон Сардор Тоҳиров маҳорат кўрсатди.

Ўйин 1:1 ҳисобида якунига етадигандек кўринганди. Бироқ "Интер Спорт" футболчиларининг бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиши натижасида меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва гол уришга муваффақ бўлишди. Бу гол охирги дақиқаларда содир бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун озгина вақт етмай қолди.

26 сентябрь. Рига. Ўртоқлик учрашуви

"Юрниекс" - "Интер Спорт" 2:1
Гол: 
Ҳусан Расулов

"Интер Спорт" таркиби: Убайдулла Иноятиллаев, Беҳзод Абдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Ғиёсиддин Собиров, Заҳриддин Абдувалиев, Амирхон Иброҳимов, Сарвар Абдуллаев, Бекзод Рўзматов, Хайрулло Жакбаров, Муҳаммад Маҳмудов, Азизбек Рўзиқулов.

Захирадан тушганлар: Сардор Тоҳиров, Суҳроб Нашванқулов, Жавлонбек Неъматов, Абдураҳим Ҳамзаев, Икром Кўчимов, Асадбек Рўзиматов, Элдор Кабиров, Ҳусан Расулов, Сардор Фозилов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика