RU

Последние новости

23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  10 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  20 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  233 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2

"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади Новости

"Интер Спорт" Латвияда. Биринчи ўйинда омад келмади

Тошкентнинг "Интер Спорт" ҳаваскорлар футбол клуби ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш мақсадида Латвияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча жамоа аъзолари хориж йиғинидан ўрин олган дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишди. "Интер Спорт" футболчилари Тукумс шаҳрининг "Тукумс 2000" клубига қарши майдонга тушишди. Кеча хабар берганимиздек, бу жамоа ҳозирда Латвия биринчи лигасида иштирок этмоқда ва 18 ўйиндан сўнг 48 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти.

"Тукумс 2000" ўтказган ўйиндан 16тасида зафар қучган ва атиги икки марта мағлуб бўлган. Жамоанинг тўплар нисбати ҳам аъло даражада: 50-9. Кўриниб турибдики, бу жамоа ҳужум қилишни ёқтиради. Охирги икки ўйинда тукумсликлар умумий 8:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Интер Спорт"нинг бу жамоага қарши ўртоқлик учрашуви бирмунча кеч бошланди. Бунга сабаб шу куни стадионда "Тукумс 2000" ҳамда Риганинг "Вентспилс" клублари тарбияланувчилари ўртасида U-14 мусобақаси ўтказилди. Латвияда болалар ўртасида U-14 мусобақаси йўлга қўйилган бўлиб, бунда жами 16та жамоа иштирок этар экан. 8та кучли жамоа элит гуруҳда, қолган саккизта жамоа усталар гуруҳида баҳс олиб боради.

Болалар ўртасида тур учрашувлари уй-меҳмон тарзида ўтказилади. Латвия ҳудудий жиҳатдан катта давлат бўлмагани учун шаҳарлар ораси бир-бирига яқин, шу боис болаларни у шаҳардан бунисига олиб бориш деярли қийинчилик келтириб чиқармайди. Айтайлик, узоғи билан 3-4 соат йўлга кетиши мумкин. U-14 мусобақаси якунида чемпион ва совриндорлар аниқланади, қолаверса элит гуруҳдан 7-8 ўринларни олган жамоалар қуйи гуруҳга равона йўл олади. Қуйи гуруҳдан эса акчинси 1-2 ўрин эгалари юқорига гуруҳга чиқишади. Ва кейинги йилдан болалар U-15 бўлиб баҳсларни давом эттиришади.

Энди бевосита "Интер Спорт" иштирокидаги баҳсга тўхталадиган бўлсак, бунда рақибнинг биринчи навбатда кучли экани (жамоа бежизга биринчи ўринда бормаяпти), футболчиларнинг бир-бирини яхши тушунишлари ҳамда жамоада ўйин амалиёти етарли экани сезилиб турди. "Интер Спорт" эса яқинда йиғилгани боис ҳозирча футболчиларнинг жамоа сифатида тўлиқ бир-бирларини тушуниб етмагани мазкур ўйинда билинди ва шунинг учун ҳам биринчи ўртоқлик учрашувида 1:4 ҳисобидаги мағлубият юз берди.

Жамоа бош мураббийи Дилшод Иброҳимов назорат беллашувида барча футболчиларни синаб кўрди. Албатта, ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас, асосийси футболчиларнинг ҳолатини кўриб олиш ва кейинчалик мавжуд камчиликлар устида ишлаш. Гарчи "Интер Спорт" дастлабки учрашувда йирик ҳисобда ютқазиб қўйган бўлса-да, баъзи футболчилар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Ҳатто рақиб жамоа устози Андрей Лапса ҳам ўйиндан кейин ўзбекистонлик футболчилар орасида техникаси яхшилар борлигини айтиб ўтди.

24 сентябрь. Ўртоқлик учрашуви

"Тукумс 2000" - "Интер Спорт" 4:1
Гол: 
Суҳроб Нашванқулов.

"Интер Спорт" таркиби: Акром Хўжаев, Беҳзод Абдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Ғиёсиддин Собиров, Заҳриддин Абдувалиев, Амирхон Иброҳимов, Сарвар Абдуллаев, Бекзод Рўзматов, Хайрулло Жакбаров, Муҳаммад Маҳмудов, Сардор Фозилов.

Захирадан тушганлар: Убайдулла Иноятиллаев, Сардор Тоҳиров, Суҳроб Нашванқулов, Жавлонбек Неъматов, Абдураҳим Ҳамзаев, Икром Кўчимов, Асадбек Рўзиматов, Элдор Кабиров, Азизбек Рўзиқулов, Ҳусан Расулов.

Х.Холиқов, Латвиянинг Тукумс шаҳридан.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика