"Интер" ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
19 сен 2021 12:35
Новости
"Интер" ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр катта эҳтимол билан клубдаги шартномасини узайтиради.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "нерадзурри" яқин вақтлар ичида 26 ёшли словакиялик билан бу борадаги музокараларни бошлайди. Ҳимоячи билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам жамоада қолишга қарши эмас.
Шкриньяр 2017 йилдан буён "Интер" таркибида ўйнамоқда. У ушбу мавсумда 5 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди.
Комментарии