"Интер" эронлик футболчини қўлга киритмоқчи
17 янв 00:57
Новости
Ушбу мавсум якунланганидан кейин эронлик футболчининг "Порту" билан келишуви тугайди. "Интер" эса футболчини эркин агент сифатида таркибига қўшиб олишни режа қилмоқда.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, ўтган ҳафтада Тареми Милан клуби вакиллари билан учрашган. Футболчининг ўзи ҳам Туркия ва Саудия Арабистонидан бўлаётган таклифларга қарамасдан, А Серияга боришни истаётганини билдирган.
Меҳди "Порту"га шартномасини узайтирмаслигини маълум қилиб қўйган. Бош мураббий Сержиу Консейсау мақсадларни тўғри тушунган ҳолда ҳужумчига ҳалақит қилмоқчи эмас.
Ушбу мавсумда Тареми Португалия чемпионатида 15 ўйинда 3 гол урди.
Комментарии