InStat: ПСЖ - "Реал" учрашувининг энг яхши футболчиси - Касемиро
07 мар 2018 11:45
Новости
InStat: ПСЖ - "Реал" учрашувининг энг яхши футболчиси - Касемиро
Бразилиялик ушбу ўйинда гол урди, тўпни илиб кетишлар бўйича етакчи бўлди ва узатмалар аниқлиги бўйича энг яхши натижани (95%) кўрсатди.
InStat маълумотларига кўра, "Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ПСЖ билан баҳсда курашлар сони (16) ва унда ғалаба қозониш бўйича (73%) етакчилик қилди. Карвахаль кўпроқ Анхель Ди Мария (4 марта) ва Килиан Мбаппе (3) билан курашга киришди - барча вазиятларда испаниялик ғолиб чиқди.
ПСЖ футботлчилари "Реал"га қарши учрашувда 74 марта тўпни йўқотиб қўйишди - жамоанинг барча турнирлардаги энг ёмон натижаси. Жорий мавсум ЧЛда парижликлар ўртача 56 марта тўпни йўқотишган.
"Ливерпуль" "Порту" билан ўйинда биринчи марта ЧЛ баҳсида гол ура олмади (жорий мавсум). Инглизлар бор-йўғи 4та аниқ зарба беришди - уларнинг жорий мавсум ЧЛдаги энг ёмон кўрсаткичи.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии