Инсайдер: "Ювентус" Неймар вакиллари билан музокараларни бошлади
26 июн 2022 20:35
Новости
Инсайдер: "Ювентус" Неймар вакиллари билан музокараларни бошлади
Туринликлар бразилиялик футболчига қизиқиб қолишди.
AS хабарига кўра, 30 ёшли Неймар ёзда "кекса синьора" футболчисига айланиши мумкин. "Ювентус" раҳбарияти аллақачон ҳужумчининг агентлари билан маслаҳатлашишни бошлаган.
Неймарнинг ПСЖдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда, чунки парижликлар юқори маош олувчи футболчилардан қутулишни исташмоқда. Бу рўйхатда Неймар биринчи ўринда туради. "Ювентус" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо Турин раҳбариятини футболчининг катта маоши қўрқитиши мумкин.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ сафида тўп тепмоқда. Унинг парижликлар билан келишуви 2025 йилгача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии