Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!
04 дек 17:48
Новости
Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!
Ҳимоячи Дилшод Комилов наманганликлар билан шартнома имзолади.

Дилшод Комилов 1999 йил 16 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2019 – 2022 йиллар, 2024 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2023 йил), “Насаф” (Қарши, 2024 йилнинг 2-давраси), “Қизилқум” (Навоий, 2025 йил) жамоалари, шунингдек, Ўзбекистон-U-23, Ўзбекистон миллий терма жамоаларида ўйнаган.
“Насаф” таркибида 2024 йили Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, якунланган мавсумда эса “Қизилқум” сафида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1758 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урган.
Аввалроқ сайтимиз орқали футболчи "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлагани ҳақида хабар берган эдик.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии