RU

Последние новости

08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  7 07:22Бугун ФИНАЛ  9 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  15 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  10 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар Новости

Инқироз даврини бошдан ўтказаётган миланликлар

"Милан" ва "Интер" мамлакат кубоги доирасида дурангга рози бўлишди.

А Серияда охирги вақтларда Милан жамоалари ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Бундан "Наполи" унумли фойдаланди. "Милан" икки бор дуранг, "Интер"да — мағлубият ва икки дуранг, қўшимчасига ЕЧЛда "Ливерпуль"дан учралган мағлубият.

Шундай экан Кубок ярим финали доирасидаги биринчи баҳс ҳам дерби бўлгани учун, ҳам чўзилиб кетган инқирозни енгиш учун қулай фурсатдек эди.

Айтганча, "Интер"нинг омадсиз серияси бир ой аввал айнан дербидан бошланганди. Ўшанда "қора-кўклар" 75-дақиқада ҳам ҳисобда олдинда бораётган, аммо кейин Оливье Жиру икки зарбаси билан барчасини ўзгартириб юборганди. Аниқроғи, танаффусда жамоа тактикасига ўзгартиришлар киритган Стефано Пиоли асосий "айбдор" десак тўғрироқ бўлади. "Милан" ўша куни бир-бирига умуман ўхшамайдиган икки таймни ўтказганди ва куни-кеча жамоа ўша беллашувни давом эттиргандек тасаввур уйғонди.

Номинал мезбонлар устунликка эга бўлди ва уларнинг ўйинига Алессио Романьолининг ўйин аввалида жароҳат олиши ҳамда унинг ўрнини Пьер Калулу туширилиши ҳам таъсир қилмади. Бироқ Самир Ханданович дарвозаси олдида вазиятлар "ёмғирини" кўрдик деб ҳам бўлмайди. Энг хавфли вазиятни словениялик посбоннинг ўзи "ўйлаб топди". Кучли босим остида жарима майдончаси чизиғи устида турган ҳимоячига узатма — очиқчасига таваккал ва кипернинг ўзи Алексис Салемакерснинг зарбасини бартараф қилишига тўғри келди.

Яна икки вазиятда Раде Крунич ва Тео Эрнандесга аниқлик етишмади. Айниқса, франциялик ҳимоячига гол ура олмагани алам қилган бўлса ажаб эмас. Тео майдон марказида тўпни қабул қилиб, одатий услубида қанотдан олдинга ўтиб борди ва шериги билан "девор" услубида ўйнаб, қулай нуқтага чиқиб борганди. Бироқ Эрнандес ўнг оёғидан чапидек фойдалана олмаслиги панд берди. Таъкидлаш лозим, агар тўп дарвоза тўрига қараб учганида ҳам Ханданович гол бўлишига имкон қолдирмаслиги керак эди.

Симоне Индзаги "мураббийлар жанги"нинг танаффусгача бўлган қисмини яна ютқазаётганди, иккинчи бўлимни эса "Интер" рақибига нисбатан камида қизиқроқ ўтказди. Эдин Жеко вазиятларни кескинлаштиришга уринарди. Вазиятлардан бирида у Дензел Дюмфриснинг қанотдан узатган тўпини дарвозага буриб юборишига сал қолди. Лаутаро Мартинес эса шунчалик иштиёқ билан тўпга интилдики, Майк Меньяннинг қўлини босиб олди. "Россонери" бахтига дарвозабон жароҳат олмади. Умуман олганда эса киперни ортиқча безовта қилишмади.

Браим Диас, Жуниор Мессиас ва Анте Ребич фаоллиги эвазига майдондаги ҳолат тенглашди, "Интер" эса мажбуран ҳимоя ҳақида кўпроқ ўйлай бошлади. Қизиқ бир жиҳат, ўйин давомида шундай палла бўлдики, ҳар икки жамоа ҳам гол ургиси келмаётгандек ҳаракат қиларди. Сафарда урилган гол берган устунлик билан ўйин бироз қизиқроқ бўлса керак эди. Бу вазиятда эса рақиблар худди шахматчилардек дурангга рози бўлишди. Қаторасига тўртинчи бор ҳамшаҳарлар турли мусобақа ярим финалларида тўқнаш келишганда муроса кўчасини танлашди.

Нима бўлганда ҳам барчаси 20 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида ҳал бўлади. Ҳар икки клуб на натижадан, на ўйин картинасидан қониқиш ҳосил қилди. Бу борада айниқса "Интер" тарафдорлари ташвишда. Жамоа 8 февралдан буён ғалаба нималигини билмайди. Рақобатчиларнинг бу ҳолатида Лучано Спаллетти ва унинг "Наполи"сида скудетто учун имкониятлар анча ошади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика