Иньеста: "Футбол - математика эмас, бу ерда ҳар доим омад келмайди"
29 янв 2018 10:45
Новости
Иньеста: "Футбол - математика эмас, бу ерда ҳар доим омад келмайди"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Алавес" устидан қозонилган иродали ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Бу ўйин мавсумдаги энг қийинларидан бири бўлди. Футболда ғалаба деярли чўнтагингизда бўлиб кўринади. Бироқ рақибимиз жуда яхши тайёргарлик кўрган экан. Шунга қарамасдан 3 очко олдик.
Футбол - математика эмас, бу ерда доимо омад келавермайди. Баъзида кўпроқ омад келади, баъзида бундай эмас. Бироқ биз ўз имкониятимизга эга бўлдик. Қайтиш осон бўлмади, аммо буни амалга оширдик" - дейди Иньеста.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии