Индзаги: "Интер" идеал ой ўтказди"
30 окт 2022 10:33
Новости
Индзаги: "Интер" идеал ой ўтказди"
"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия доирасида "Сампдория"га қарши ўйин якунлари борасида ўз фикрларини билдирди.
"Жамоа яхши ҳолатда, ўз кучига ишоняпти, ғалаба ҳам ажабланарли эмас. Шундай руҳда давом этиш керак. А Серияда тўхташни истамаётган жамоалар бор. Уларга етиб олиш керак.
Биз идеал ой ўтказдик. Жамоанинг ўйинидан роҳат оляпман. Майдонда қилиниши керак бўлган тизимни тўғри юрита оляпмиз. Ўз навбатида жароҳатланганлар ҳам қайтишмоқда. Мураббийда вариантлар кўп бўлар экан, бу жамоа учун ҳам катта плюс.
Олдимизда оддий бўлмаган учрашувлар кўп, мавсум эндигина бошланди. Биз хатоларга йўл қўйган пайтларда бошқалар очколар йиғиб олишди. Энди "Бавария"га қарши ўйинга тайёрланиш керак", - деди Индзаги.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии