RU

Последние новости

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  5 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман" Новости

Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"

Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Ўзбекистонга қарши кечадиган ярим финал баҳси олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Гуруҳ босқичидаги 3та учрашувнинг иккитасида ғалаба қозондик. Менимча А гуруҳи энг қийин гуруҳ бўлганди, аммо биз гуруҳдан кейинги босқичга йўл олдик. Кореяга қарши кечган чорак финал баҳси эса жуда қийин кечди. 120 дақиқа ва пенальтилар серияси. Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини стадиондан кузатдим ва эртанги рақибимизнинг ўйини жуда тартибли дея оламан. Ўзбекистонинг ҳар бир чизиғида баланс бор. Эртага икки жамоа учун ҳам осон учрашув бўлмаслиги аниқ.

Витай Сулайман

- Ўйин ҳақида

- Эртага биз қийин учрашув олдида турибмиз. Рақибимиз жуда кучли. Ўзбекистон терма жамоасининг барча футболчилари жуда кучли.

- Индонезия терма жамоаси сўнги бор 68 йил аввал олимпия ўйинларида иштирок этганди. Бу сафар эса биз яна олимпиадага боришга яқин турибмиз. Эртанги муҳим учрашув олдидан босимни енгай олаяпсизмларми?

- Мен Индонезия жамоаси олимпиадада иштирок этганини билмас эканман, узр. Эртага ушбу натижани яна такрорлашимиз мумкин. Мен босимни ҳис қилмаяпман. Биз фақатгина лаҳзадан мароқ олишимиз ва энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак.

Витай Сулайман

- Эртага Ўзбекистон терма жамоаси учун қанчалик муаммо тўғдиришларингиз мумкин? 

- Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди, аммо биз ҳам ўз мақсадимиз ва эришмоқчи бўлган натижамиз бор. Индонезия халқ учун эртага боримизни берамиз. 

- Индонезия терма жамоаси рақибдан кўра бир кун кўпроқ дам олди. Бу сизларга қўшимча устунлик берадими? 

- Тикланиш бўйича бироз устунлигимиз бор деб ўйлайман. Лекин ўзбекистонлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам ажойиб эканлигини ўтган учрашувда гувоҳ бўлдим.

- Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада юз фоизлик натижа қайд этиб келмоқда. Эртага рақиблар дарвозасига гол ура оласизларми?

- Ўзбекистон Саудия Арабистони учрашувини стадиондан томоша қилдим ва ишонч билан айта оламанки. Бу рақиб жуда сифатли ўйин намойиш этишмоқда, айниқса тўпнинг ҳаракатланиши жуда тез.  Шу сабабдан улар кўп гол уришмоқда ва ҳали дарвозасидан гол ўтказиб юборишгани йўқ. Ярим финал осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз яхши формадамиз ва ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.

- Ўтган йили 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этгандингиз. Индонезия Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган. Ўша таркибдаги бир нечта футболчилар ҳозир Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ўйнашмоқда. Сиз уларни яхши танийсиз ва уларни яна бир маротаба таҳлил қилиб чиқдингизми?

- Ўзбекистон ва Индонезия терма жамоалари ўртасида кўп ўхшашликлар бор деб ўйлайман. Икки терма жамоалар ҳам сўнги вақтларда катта ўсишга ўсишга эришмоқда. Мен Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳали ютқазмаганман, бироқ бу жамоага қарши хотиралар мавжуд.



Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика