Индонезия U-23 бош мураббийи: "Осиё ўйинларидек йирик турнирда VAR бўлиши керак"
28 сен 2023 17:27
Новости
Индонезия U-23 бош мураббийи: "Осиё ўйинларидек йирик турнирда VAR бўлиши керак"
Осиё ўйинлари нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон – Индонезия (0:0, 2:0) учрашувидан кейин индонезияликлар бош мураббийи Индра Сжафри фикрларини билдирди.
"Ўйин режамиз бўйича ўтди, бироқ кичик хатолар гол ўтказиб юборишимизга сабаб бўлди.
Санантанинг голи ҳакам томонидан нима учун ҳисобга олинмаганини билмаймиз, бу ҳолатда офсайд бормиди ёки йўқми, кўриб чиқиш керак. Осиё ўйинларидек катта мусобақада VAR қўлланилиши керак.
Лекин натижани тўғри қабул қиламан, Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. 90 дақиқа ва қўшимча таймлар давомида астойдил курашган футболчиларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман", – деди Индонезия мураббийи.
Тимур Кападзе: "Индонезиядан кучлилигимизни билардик, аммо улар яхши ҳимояланишди"
Похожие новости
19:28
Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири" 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии