RU

Последние новости

14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади"   15 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   1 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1

Инчеондан ёзамиз. 9-кун кундалиги. Футболдан теннисга Новости

Инчеондан ёзамиз. 9-кун кундалиги. Футболдан теннисга

Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини ўтказмайдиган кунлари бошқа спорт турларига ташриф буюришга вақт бўлади.
Бир кун аввал Анвар ака билан келишиб олгандик. Мен теннисга, улар спорт гимнастикасига боришлари лозим эди. Бунинг учун медиа марказда сиз учун барча спорт ареналарига бориш имконияти бор.  Автобуслар вақтини вақтига тўғирлаб юради. Биронтаси на кечикади, на аввал юради. Бир дақиқа кеч қолганликлари учун устозим гимнастикага бора олмадилар. Шунда иккимиз теннисга боришга қарор қилдик. Шу билан мен илк маротаба теннисни суратга туширадиган бўлдим.

Бир ерда ўтириб ижод қилишга вақт йўқ. Еб-ичишингиз ҳам шу тарзда, ҳаммаси йўл-йўлакай. Кечаги кундаликни ҳам теннис кортига кетаётиб ёзгандим. Буни қарангки, мазкур кундалик ҳам айни пайтда теннис йўлида ёзиляпти. Кортга кириб борганимизда Дўстов биринчи сетни ўйнаётган эди. Теннисни суратга тушириш футболга нисбатан анча қийин. Бизда фотожурналистика ривожланмагани учун кўпчилик асл сурат қандай бўлишини билмайди. Европа сайтларига кириб эътибор беринг, футболчилар тўп билан муомала қилаётган ёки унга курашаётган бўлади ва суратда тўпнинг расми бўлади. Футболда тўп билан тутиш осонроқ. Аммо теннисда тўп жуда катта тезликда учиши, ҳаттоки сония кетмайдиган вақт ичида теннисчининг зарбасини тутиш жуда қийин. Футбол ўйинларини бир нечта тезлик режимини танлаган ҳолда суратга туширасиз. Теннисда эса бундай қилиб бўлмайди. Сабаби, кортда жимликни сақлаш лозим. Битта имкониятдан унумли фойдаланишингиз керак.

Дўстов биринчи сетда бироз қийналди, иккинчисида осонлик билан ғалаба қозонди. Корея терма жамоаси билан бўлиб ўтган баҳснинг иккинчисида Истомин ўз кучини аяган ҳолда иштирок этди. Сабаби эртасига Қозоғистонга қарши муҳим ўйин бор эди.



“Гоянг” стадионида ОАВ учун яратилган шароит


Теннисни суратга олиш қизиқ экан. Фақат битт кадрни пойлайсиз. Корт ҳам кичкина. Суратларни тезкорлик билан, olamsport.com лойиҳаси раҳбари Камолиддин Алимовга юбордим-да, медиа марказ томон йўлга чиқдим.

Кеча Шавкат Шукуров деган ўқувчимиз, у ерда Ўзбекистонга бўлган эътибор қандай деб савол бердилар. Ўтган йили Жанубий Корея – Ўзбекистон терма жамоаси ўйини олдидан жуда кўплаб хабар ва лавҳалар чиққанди. Осиё ўйинларида ОАВ бор эътиборини ўз терма жамоасига қаратган. Биз ҳақимизда деярли ёзилмаяпти. Асосан олтин медал учун курашаётган спортчилар кун мавзусидан тушмаяптилар. Биздан ҳозирча дзюдо кенгроқ ёритилди. Агар бизни кенг ёритишларини истасак, унда қатор ғалабаларни қўлга киритишимиз лозим бўлади. Кеча 2-3 нафар кишига ишлаш қийинлигини таъкидлаб ўтгандим. Агар бизда ҳам катта гуруҳлар келиб фаолият олиб борса, биз ҳақимизда чет элда нима деб ёзишяпти деб кутиб ҳам ўтирмаган бўлардик. Қолаверса, тил муаммоси. Нари борса 5 фоиз спортчимиз чет тилини билади. Интервью бериш учун бу жуда кам. Табиийки бундай паллада, бизникилардан ҳеч ким интервью олмайди.

Теннисдан чиқиб медиа марказга бориб, биринчи автобуснинг ўзиданоқ “Гоянг” стадионига йўл олдик. Шу кунгача бу стадион атрофида ишлаб келаётгандим. Стадионнинг структурасига фақат ҳавас қиласиз. Фотомухбирлар учун ҳам майдонга тушиш жуда осон. Медиа трибунани айтмасангиз ҳам бўлади. Одатда бизда ОАВ вакиллари ўйинга тақаб стадионга келишади. Бунинг сабаби оддий, ким ҳам жазирама ёки совуқда “фонар” ушлаб туришни истайди? Бу ердаги стадионларнинг барида медиа вакиллари ишлаб ўтириши учун катта-катта хоналар мавжуд. Сэйвлардан тортиб, принтергача. Хуллас ОАВ вакиллари истаса эрталаб келиб олмайдими, мазза қилиб ишлашига имкон бор.

Ўйин ҳақида тўхталиб ўтирмайман, матнли трансляцияда барчасини ўқидингиз. Умуман олганда рақибларимизнинг кучидан келиб чиқиб гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишимиз аниқ эди. Бўлиб ўтган учта ўйин бизнинг асл ўйинимизни кўрсатиб берди деб ўйламайман. Умид қиламан, футболчиларимиз ҳам қўлга киритилган ғалабалардан сармаст эмаслар. Боиси, ўйинлар энди бошланаяпти.

Ўйиндан кейин Афғонистон бош мураббийига очиқ ўйин учун раҳмат айтдим. Боиси бу футбол, ютасанми, ютқазасанми футбол ўйнагин деворгинг келади. Афғонларнинг йирик ҳисобда мағлубиятга учрашига очиқ футбол таклиф этгани бўлди. Аслида гуруҳда иккинчи ўринни қўшниларимиз олса адолатли бўларди. Гонконг ва Бангладеш терма жамоаларига қарши ўтказган икки учрашувини ҳам томоша қилдим, рақиблар Афғонистонга қарши ҳимояда ётволдилар.

Яна бу терма жамоа федерациясининг ишлаши менга ёқди. Шунча шароитга эга бўлган федерациямиз афғонларчалик ишламаслигига яна бир бор амин бўлдим. Афғонистон фото ва видео мухбирлари билан ташриф буюрган. Фақат футболни ёритиш учун.



Афғонистон терма жамоаси билан юрган медиа ходим


“Халқимиз йиллар давомида урушдан қийналди. Биз ҳам тинчлик истаймиз, халқимиз тинч яшай дейди. Уларнинг шунча қийналгани етар, биз аниқ дастур асосида ишлаган ҳолда, ҳали жаҳон чемпионатига чиқамиз. Бу улар учун совға бўлади”, - деган таъсирли гапи билан терма жамоа бош мураббийи матбуот анжуманига якун ясади.

Бу билан нима демоқчиман, футболга яқинда кириб келган БАА, Қатар ва Гонконг каби давлатларнинг бизга етиб олгани етар. Кўзимизни очмасак, қолганлар ҳам ўзиб кетишини ҳаммамиз билиб турибмиз. ПФЛ ва ЎФФ вакилларининг вақти бўлса, бир Афғонистон футбол федерациясининг сайтига киришларини маслаҳат берардим.

Терма жамоамизнинг кайфияти аъло эди. Автобусда ортга қайтаётган чоғимиз, ТВда ҳамюртимиз Дилшод Чориев 90 кг.гача бўлган дзюдочилар баҳси финалида япониялик Йошида билан матга тушди. Ортга қайтаётган барча мураббий ва футболчилар Чориевга ишқибозлик қилишди. Афсуски, курашнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, қўшимча дақиқада Олимпиада чемпиони Йошида кичик тафовут билан Чориевни мағлубиятга учратди.

Спорт шаҳарчасига келганимизда, дзюдочиларимиз қайтаётган эди. Табиийки, олтинни қўлдан бой берган Чориевнинг кайфияти бироз паст, аксинча, қайтишини бронза билан нишонлаган Тангриев мусобақадан кўнгли тўлган эди.



Ҳозирча энг кўп чет эллик мухлис Ўзбекистонники бўлиб турибди


Спорт шаҳарчасида жуда кўп машҳур шахсларни учратишингиз мумкин. Айниқса, Хитой терма жамоасида бир нечта Олимпиада ўйинлари совриндорларини кўришингиз мумкин. Кечки таомга кирганимизда, Қатар волейболчиларини кўрдим. 2 метр ва ундан баланд бўлган волейболчилар, худди футболдаги каби четдан келган спортчилар эканлиги кўриниб турибди. БАА эса дзюдога украиналик спортчиларни қўйди.

Хуллас шундай, соғ ва саломат бўлинг. Ҳа айтгандай, илтимос қиламан Сизлардан “ник”ингизни ўзгартиришни бошқа сўраманг!

22 сентябрь. Жанубий Корея, Инчеон.
Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика