RU

Последние новости

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

Инчеондан ёзамиз. 4-кун кундалиги, Бангладешга қарши тайёргарлик бошланди Новости

Инчеондан ёзамиз. 4-кун кундалиги, Бангладешга қарши тайёргарлик бошланди

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш билан ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди.
Мана икки кундирки мен ҳам терма жамоамиз делегацияси билан бирга юрибман. Ўзим  яшаётган ҳудуддан спорт шаҳарчасига, у ердан терма жамоа билан бирга  машғулотларга кетаман. Муҳит аъло даражада. Йигитларнинг кайфияти ўзига келган.

Шаҳар эса Осиё ўйинлари билан яшаяпти. Бутун шаҳар бўйлаб Осиё ўйинларининг  тимсолларини кўришингиз мумкин. Сўнгги йилларда ҳар томонлама катта ўсишга  эришаётган Жанубий Корея исталган халқаро мусобақага мезбонлик қилишга тайёр экан. Транспорт (метро ва автобус) махсус дастур асосида ўз вақтида юради. Бу эса  мусобақа ўтказиш учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Осиё ўйинлари учун  махсус "Asian Daily" кундалик газетаси чоп этиляпти.

ОАВ учун иккита катта бино ишлаб турибди. Улардан бири MMC ёзувчи журналистлар  учун, иккинчиси, MBCда ТВ ходимлари ишлашяпти. Кеча бир ўқувчимиз Ўзбекистонда  Осиё ўйинларининг бўлаётганлигини билдирувчи биронта тарғибот йўқлигини ёзди.  Тарғиботнинг йўқлиги боис мусобақа сизлар учун аҳамиятсиздек кўринаётган бўлса  керак, аммо бу ерда спорт ўйинлари "портлаш" арафасида. Ҳамма-ҳамма 19 сентябрни кутяпти. Япония ва Жанубий Корея азалдан рақобатдош мамлакат ҳисобланади. Бу икки терма жамоа ўртасидаги ҳар қандай ўйин, у хоҳ расмий, хоҳ ўртоқлик бўлсин, ғурур ва ориат учун ўйналар экан. Токио 2020 йилда ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилади. Табиийки бу Кореяга ёқмайди, шунинг учун улар мазкур Осиё  ўйинлари билан барчага ўз эътиборларини қаратишни режа қилишган.

Ўзбекистон терма жамоасига Японияда таҳсил олаётган Анвар исмли бола гид сифатида бириктирилган. Унга кореялик қиз ёрдам беряпти. Ўзбек тилини худди "Робинзон Крузо"  фильмидаги Жумавой каби гапиради. Бу ҳақда эртага видеода томоша қилишингиз  мумкин бўлади.

Фотомухбирлар орасида техника борасида сўнгги ўринларда фахр билан турибман. Бу ерга келаётган ҳамкасбларим шу қадар кўпки, санаб ета олмайсиз. Техникаларини айтмайсизми? Кўрамиз, йигитлар чемпион бўлиб қолса, битта "додаси"дан совға  қилиб юборишар. Менимча, шу жойини футболчилар ўқимай ташлаб кетишади )).

Ўзи сайтга киришадими дейсизми? Автобусга чиқсам кимнинг интернети бўлса, ҳамма "CA"да. Мураббийларимиз ҳам хурсанд, ҳеч бўлмаса сайт орқали Осиё ўйинлари тарғибот бўлаётганидан. Шундан кейин кўзингга чарчоқ кўринармиди?

Ташкилотчиларнинг режасига кўра, 17 сентябрдаги машғулот соат 12:00да бўлиши керак.  Бунинг учун терма жамоамиз 11:00да спорт шаҳарчасидан чиқиб кетиши лозим. Мен эса  камида соат 8:00да туриб, юз-қўлни ювиб уларнинг олдига келишим керак эди. Ҳали 4 соат вақтга кўникиб олмаган эмасманми, бир амаллаб саккизда турдим. Бу пайтда Ўзбекистонда 4:00 эди. Одатда бундай вақтга ошга борсакгина турамиз. Уйқунинг энг ширин пайтида машғулот. Мен-ку, майли. Уйқусираб ҳам расм олишим мумкин. Аммо  футболчиларимизга қийин.

Ҳозирча шу. Автобусда ким ухлаб қолганини билишни истайсизми? Бир футболчимиз ҳаттоки қайтишда ухлаб қолиб кетди. Ҳа, энди чемпион бўлайлик сурати билан кўрсатаман кимлигини. Ҳозирча хайр!




Шаҳардаги баннерлардан бири




Спортчилар шаҳарчада велосопеддан бепул фойдаланадилар




Иш дегани мана бундай бўлсада




Машғулотга кетишдан аввал йигитлар билан




Терма жамоа оператори Жамол ака ва массажчи Абдулла ака. Уларнинг ортидан Сарвар тарвузларини, йўғе, тўпларини кўтариб келяпти




Буюк Хитой девори. Хитойликлар спорт шаҳарчасига келишяпти. Шу ерда ҳам тирбандлик

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика