Иммобиле - "Лацио" тарихидаги энг яхши тўпурар
13 мая 2021 15:26
Новости
Иммобиле - "Лацио" тарихидаги энг яхши тўпурар
Форвард Чиро Иммобиле Римнинг "Лацио" клуби тарихига кирди.
31 ёшли футболчи пойтахт жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди. Ҳужумчи "Парма" (1:0)га қарши ўйинда "бургутлар" учун 150-голини урди.
Transfermarkt хабарига кўра, Иммобиле Сильвио Пиолу (149)ни қувиб ўтиб, "Лацио" тўпурарлари орасида биринчи ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Чиро 2016 йилнинг ёзидан бери Рим жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Форвард жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 6та ассист қайд этди. Унинг "Лацио" билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии