RU

Последние новости

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  8 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  7 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  2 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман ўйинни 2 қисмга ажратиш мумкин. Биринчи бўлимни ҳамма кўрди. Тезкор гол руҳан таъсир қилди деб ўйлайман. Бундай вазиятга тушганда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш керак. Иккинчи бўлимда жамоа ҳужумкор ва агрессив ўйин кўрсата олишини исботлади. Ҳамма нарса руҳий ҳолатга бориб тақалмоқда. Битта ўйинн ютиб олсак барчаси изига тушиб кетади",- дейди Зейтуллаев. 

- Жамоа таркибидаги ҳимоя ва бошқа чизиқларда рақобат йўқ. Рақобат футболда муҳим аҳамият касб этади. Таркибда рақобат йўқлиги қанчалик муаммо туғдирмоқда?

- Ҳозир ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Бу ерда эътиборни бошқа жойга қаратиш керак. Ғалабани бутун жамоа қўлга киритганидек, мағлубиятни ҳам бутун жамоа бош мураббий билан бирга қабул қилади. Демак мен ва штаб қаердадир хато қилдик. Йигитларнинг кўзида катта иштиёқ кўриниб турибди. Уларни собиқ футболчи, мураббий сифатида тушунаман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак. Бундай вазиятларда ҳар бир футболчи ва мураббий жавобгарликни зиммасига олиши керак.  

- Жамоада айнан қайси камчиликларни бартараф этиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Ўтган 2 ҳафтада жуда яхши шуғулландик. Бугун "Сурхон" устидан ютишимизга ишонгандим. "Сурхон" биринчи бўлимда жуда сифатли футбол кўрсатди. Барча позицияларни ёпди ва қарши ҳужумга ўтди. Мураббийлар штаби билан бирга ўйин тасвирини кўриб чиқамиз. Хатоларни таҳлил қиламиз. Жон сақлаш учун курашишда давом этамиз. 

Футболчилар айни пайтдаги вазиятни ҳис қилиб турибди. "Бунёдкор"да доим босим бўлади. Барча жавобгарликни бўйнимга оламан. Майдонга ҳеч ким ютқазиш учун чиқмайди. Футболчиларда характер бор ва ишонаманки биргаликда қийин ҳолатдан чиқиб кетамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика