RU

Последние новости

21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  0 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   3 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  31 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади"

"Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор" учрашувидан (2:2) сўнг меҳмон жамоа устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Илёс Зейтуллаев: "Ўйин томошабоп бўлди, мухлисларга раҳмат айтаман".

- Бугунги дуранг ғалабага тенг деб ўйлайсизми?

- Тўғрисини айтадиган бўлсак, 3 очкони хоҳлагандим, чунки ҳозир оғир вазиятдамиз. 10 киши бўлиб қолдик, гапингизга қўшилсак бўлади, аммо йигитлар кўпроғига муносиб эди.

- "Бунёдкор" охирги баҳсларда яхши ўйин кўрсатяпти. Бу Зейтуллаев ишими ёки жамоавий меҳнат маҳсули? Бугун жамоангиздан қандай натижа кутгандингиз.

- Бундай ўсишлар ҳамманинг ҳаракати билан содир бўлади. Ҳа, мураббийлар штаби ҳам ишлаяпти, аммо жамоага рахмат айтмоқчиман, чунки йигитлар ўзини кўрсата олишяпти. Кам ўйнаётганлар ҳам майдонга тушишга тайёр.

- Легионерларингиз ўйинидан мамнунмисиз?

- Албатта, чунки бундай вазиятда жамоамизга қўшилиб, жон сақлаш учун кураш осон эмас. Барча легионерларимиздан мамнунман.

- Ўзингиз Италияда футбол ўйнаб, мураббийлик ҳам қилгансиз. "Бунёдкор"га Европа футболидан нималарни олиб келдингиз ёки энди режангизда бор?

- Мен ҳеч қачон ватанимни унутмаганман. Ўзбек футболини яхши кўраман. Албатта, Италия футболидаги кичик деталларни ишга соляпмиз ва натижалар ҳам кўриняпти. Футболда 30% бу тактика, қолгани эса психология. Бу узоқ давом этадиган жараён.

- "Навбаҳор"ни таҳлил қилган бўлсангиз керак. Наманган жамоасининг кучли томонларини айтиб бера оласизми?

- Жамоа жуда кучли, яхши футболчилар йиғилган. Ҳаммани номма-ном айта олмайман. "Навбаҳор"нинг кучли томонлари кўп, бироқ йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Бугун "Навбаҳор" кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Йигитларим охиригача курашишди, сабаб шу бўлса керак. Ҳар бир сантиметр учун курашдик. Ҳавода ҳам имкони борича ғалаба қозонишга уриндик.

- Бугунги кунда ўзбек ва Италия футболи ўртасидаги фарқни айтиб бера оласизми?

- Ўзбек футболи жуда яхши даражада. Ҳа, бироз деталларда фарқ бор. Италияда кўпроқ майда деталларга эътибор қаратишади. Бу ерда эса тезлик ва курашлар устида кўп ишлашади. Европа футболи бироз бошқача, яхши ёки ёмон дея олмайман, услублар бошқача.

- Бу мавсум Суперлига ва Кубокда ким ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Насаф" ва ОКМК курашади. "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳам ёқяпти. "Пахтакор"ни эсдан чиқариб бўлмайди. Кубокда... Кучли жамоа ютсин, ҳеч кимга мухлислик қилмайман, бор диққатим "Бунёдкор"да.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика