RU

Последние новости

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  3 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?"

Суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Нима ҳам дейиш мумкин. Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин? Йигитлар охирги дақиқагча курашишди, ҳаттоки ғалаба қозонишга ишонишди. Улар курашувчанлик ҳислатларини кўрсатишди. "Олимпик"дан олинган бир очко ҳам олтинга тенг",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- "Бунёдкор" икки киши кам бўлиб характер кўрсатди. Бу футболчиларнинг иродасими ёки машғулотларда ишланганларнинг самараси?

- Ҳаммаси биргаликда бўлди. Йигитлар жуда йиғинчоқлик билан ўйин кўрсатишди. Мураббийлар, жамоанинг меҳнати. Бизда ҳамма бир-бирига кўмаклашади. Йигитлардан афсусда эмасман. Тўғри, ғалабани сақлаб қола олмадик. Футболчилар сони тенг бўлганида бошқача ўйин гувоҳига айланардик. 

- Маҳмуд Маҳамаджонов ўтган ўйинда ҳам захирада қолганди. Бугун ҳам у захирадан тушди ва яна алмаштирилди...

- У билан ҳеч нарса бўлгани йўқ. Мураббий сифатида бу руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман. Балки терма жамоага чақирилмаганигадир. У ўзини кўрсатиши керак. Маҳмуд иқтидорли футболчи. Хотиржам ишлаши, шуғулланиши керак. 

- Агарда жамоада қолсангиз иккинчи даврага селекция ва тайёргарлик режасини ишлаб чиқдингизми? Таркиб кучайтириладими? Жамоада қолиш қолмаслигингиз ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда...

- Менинг режам фақат "Пахтакор" билан ўйинга қаратилган. Агарда жамоада қолсангиз деган саволингизга келсак. Отамни бир гапи бор: "Ит хурар, карвон ўтар". Одамлар бизда нима бўлаётганини билишмайди. Мен ҳозир фақат қўл остимда бор йигитлар ҳақида гапиришим мумкин. Таркиб кучайтирилиши борасида раҳбариятдан сўраганингиз маъқул.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика