Илон Маск “Twitter”даги ЖЧ-2022 билан боғлик статистикаларни хавола этди. Мусобақа 2018 йилги мундиал ва Токио-2022 Олимпиадасидан анча олдинлаб кетди
20 дек 2022 09:05
Новости
Илон Маск “Twitter”даги ЖЧ-2022 билан боғлик статистикаларни хавола этди. Мусобақа 2018 йилги мундиал ва Токио-2022 Олимпиадасидан анча олдинлаб кетди
#World хэштеги тармоқдаги энг юқори ўринлардан жой олди.
#WC2022 остидаги муҳокама ва фикр мулоҳазалар 147 миллиард твитни ташкил этди ва бу #WC2018 ни осонлик билан ортда қолдириб, #Tokio2020 Олимпия ўйинларидан 2 барабор кўп натижа кўрсатди.

Илон Маск: “Франциянинг голи учун сониясига 24,400 твит бу Жаҳон чемпионатидаги энг юқори натижа!"
ЖЧ-2022 вақтидаги муҳокамалар авжига чиққан асосий 5 ҳолат:
1. Аргентина – Франция. Финал. Пенальтилар серияси якунланди, Аргентина чемпионлик қўлга киритди;
2. Аргентина – Франция. Финал. Мбаппе қойилмақом зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди;
3. Хорватия – Бразилия. 1/4 финал. Бразилия пенальтилар сериясида муваффақиятсизликка учради, Хорватия ярим финалга чиқди;
4. Аргентина – Франция. Финал. Ди Мария ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди;
5. Хорватия – Бразилия. 1/4 финал. Неймар 106-дақиқада гол уриб, Бразилияни олдинга олиб чиқди.
Мусобақада энг кўп номи тилга олинган футболчи Лионель Месси бўлди. Топ-5 қуйидаги кўринишда:
1. Месси;
2. Мбаппе;
3. Неймар;
4. Роналду;
5. Сон Хён Мин.

Аргентина ТЖ эса энг кўп эсланган иштирокчи бўлди. Топ-5 қуйидагича:
1. Аргентина;
2. Бразилия;
3. Франция;
4. Португалия;
5. Хорватия.
Бразилияликлар энг кўп твит қолдирган мухлислар рейтингида етакчига айланди:
1. Бразилиялик ишқибозлар;
2. Япония;
3. Аргентина;
4. АҚШ;
5. Франция.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии