RU

Последние новости

23:56Адриен Рабьо фаолиятини Италия грандида давом эттиради  0 23:49ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (01.09.2025)  0 23:37Антони МЮни тўлиқ тарк этди  0 23:19CAFA. Тожикистон Афғонистонни мағлуб этди  1 22:57Марко Асенсио энди Туркия клуби шарафини ҳимоя қилади  1 22:43Расман: Расмус Хейлунд "Наполи" футболчиси  1 22:13Туркманистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулот  3 21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  4 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  8 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  5 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик" Новости

Илҳом Мўминжонов: "ПФЛ олдидаги қарзлардан тўлиқ қутулдик"

Теги :  НавбаҳорПФЛ
"Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов клубдаги вазият борасида сайтимизга маълумот берди.

Хабарингиз бор, 10 август куни ПФЛ ўз расмий сайтида Суперлиганинг олтита клубида бадал пули, жарималар ва легионерлар учун тўланадиган пулдан қарздорлик борлиги ҳақида хабар берганди. Қарзи бор клублар орасида "Навбаҳор" ҳам келтириб ўтилганди.

Бугун ушбу жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов биз билан алоқага чиқиб, ПФЛ олдида клубнинг қарзи қолмаганини маълум қилди.

"Шуни мамнуният билан айта оламанки, бугун барча қарзлардан қутулдик, - дейди "лочинлар" устози. - Бундан барчамиз хурсандмиз. Қарзлардан тўлиқ қутулиш бирмунча узоқ давом этди, яъни олти ойга яқин. Лекин бу орада ПФЛ бизни кўп ҳам сиқувга олмади, ташкилотдагилар клубимизнинг молиявий ҳолатини тушунишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун ПФЛ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман".

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" ўтган тур ўз майдонида "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида "Навбаҳор"нинг уч футболчиси атайин сариқ карточка олди. Натижада ПФЛ футболчиларнинг хатти-ҳаракатини ўрганиб чиққан ҳолда клубни ҳамда ўша футболчиларни жазолашга қарор қилди.

Илҳом Мўминжонов бу воқеага ҳам муносабат билдирди: - "Албатта, ўша куни жуда хунук иш бўлди. Мен футболчиларимни оқлай олмайман. ПФЛнинг қарорини эса ҳурмат қилишимиз лозим. Бундай ҳолат жамоамиз билан бошқа такрорланмаслигига ва футболчилар билан тарбиявий ишлар олиб боришимизга ваъда бераман".

Рейтинг: +61   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика