RU

Последние новости

15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 15:12Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  12 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  32 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик. Уч очкрга эга бўлай деб турганимизда, 76-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, 11 метрли нуқтадан ҳамда яна иккита хавфли вазиятдан гол уролмадик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. Натижада ғалабани қўлдан бой бердик. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади", деган мақол бор. Бу олти очколик ўйин эди. Кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи даврагача узоқ муддатли танаффус бор. 

- Ҳакамлик иши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлар ҳақида нимадир дейиш қийин. Улар ўйинни яхши бошқаришди ҳамда футболчиларнинг кураш олиб боришига қўйди. Менимча, ҳакам ўйинни яхши бошқарди. 

- Иккинчи бўлимда жамоанингиз ғалаба қозонаётган бир паллада икки қанот вингери ўйиндан олиб, ўрнига икки ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу нимадан далолат беради?

- Шогирдларим биринчи бўлимда тартибли ўйнади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун захирадан икки кучни майдонга туширдим, афсуски, улар кутганимдек ўйин намойиш эта олмади. Рақибни қарши ҳужумлар орқали жазоламоқчи эдик. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик. Устига-устак гол ўтказиб юбордик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоангизнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Жамоа ўйинларидан қониқмадим. Сабаби, биз қуйи ўринлардан биридамиз. Бу поғона "Нефтчи"га лойиқ эмас. Иккинчи даврада ўз ўйинимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман. Дастлабки ўйинни ўз майдонимизда чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бизга натижа керак эди, аммо уч очкога эга чиқолмадик. Клубни ҳозирча ҳеч ким тарк этмади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика